18.6 C
Узбекистан
Понедельник, 6 мая, 2024

Андижонда янги қурилган корхоналар минглаб юртдошларимизми иш билан таъминлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Конституциямизнинг 30 йиллиги арафасида Андижонда 6500 та иш ўринларини ўзида жамлаши режалаштирилган бир қатор корхоналар ишга тушди

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллик шодиёнаси арафасида Бўстон туманида «Сайёра Фаввораси» масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 10 миллион долларни ташкил этувчи трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Корхона ўз фаолиятини бошлади. Объектнинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Бўстон тумани аҳолиси, вилоятимиз нуронийлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Маросимда сўз олган вилоят ҳокими аҳолини бугунидан рози қилиш, даромад топишга йўналтириш борасида мана шундай корхоналарнинг ташкил этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир доирасида, бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган кўкрак нишони тадбиркорга тақдим этилди. Шундан сўнг корхонанинг рамзий лентаси қирқилиб, меҳмонлар бу жойда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Айтиш керак, ушбу жойда айни пайтда 500 нафар янги иш ўринлари яратилиб, ишга ҳам ёшлар ва ёллар дафтарида турувчи ишсиз фуқаролар қабул қилинди.

Мазкур корхонада йилига 90 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, чет давлатларига 4 миллион АҚШ долларлик экспорт қилади. Корхона йиллик қуввати 420 минг kV бўлган тежамкор қуёш панелларидан фойдаланади. Шу жойда вилоят раҳбар касб – ҳунар мактабининг таҳсил олаётган ўқувчилари билан ҳам суҳбатлашди.

Очилиш маросимидан сўнг туманда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун янги барпо этилаётган Бурхонидин Марғилоний жоме масжидида ҳам бўлиниб, янги ва замонавий қиёфа касб этган муҳташам даргоҳни кўздан кечирдилар. Бир пайтнинг ўзида 5000 нафар юртдошларимизни бағрига сиғдира оладиган масжид меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва масжид еъморий қиёфаси туманга ўзига хос кўрк бағишлаб тургани эътироф этилди.

Байрам арафасида Шаҳрихон туманидаги «Саховат текст кластер» МЧЖ қарашли «Ўсимлик ёғи» ишлаб чиқариш корхонаси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросимида сўз олган вилоят раҳбари барчани конституциямиз қабул қилинганлигининг қутлуғ 30 йиллиги билан самимий табриклаб, мана шундай корхоналар энг аввало ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Лойиҳа қиймати 2 миллион долларни ташкил этувчи корхонада йилига 60 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади. Маросимида ушбу корхонани ташкил этган тадбиркорга ҳам вилоят ҳокими томонидан бош қомусимизнинг 30 йиллик кўкрак нишони тантанали топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки лойиҳани амалга ошириш натижасида шаҳрихонлик аҳоли вакилларининг 200 нафари ишли бўлди.

Шаҳрихонда 500 нафар иш ўрнига эга яна бир корхона ҳам байрам арафасида иш бошлади. Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг тантанали очилишида иштирок этган вилоят раҳбари
Шаҳрихон халқини қўшалоқ тантаналар билан самимий муборакбод этди. Бу жойда ҳам ушбу корхонани муддатида битказиб, янги иш ўринлари яратган тадбиркорга конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллик кўкрак нишони топширилди.

Навбатдаги манзил Янги Андижон массиви бўлди. Ушбу жойда қуриб битказилган 5 қаватли корхона ҳам 2000 нафар аёлларни бандлигини таъминлашга хизмат қилиши билан бирга, бу жойда йилига 10 – 12 миллион долларлик тайёр кийимлар ишлаб чиқарилади. Бу ерда ҳам 500 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

Тадбирдан сўнг вилоятимизнинг фахрий нуронийлари, республикамиздан ташриф буюрган журналист ҳамда блогерлар Андижон туманидаги «Садда таги» маҳалласида амалга оширилган ишлар ҳамда Янги Андижон массивида барпо этилаётган ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли турар жойлар билан ҳам яқиндан таништирилди.

Булоқбоши туманида ҳам кейинги йилларда янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Байрам арафасида «Кўҳна булоқ» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган трикотаж фабрикаси шулар жумласидандир. Ушбу корхона фаолиятини бошлаши натижасида 250 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Корхона йилига 7 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Маҳсулотларнинг барчаси эса чет давлатларига экспортга юборилади. Натижада 3 миллион АҚШ долларлик маҳсулотларни экспорт қилишга эришилиб, 300 миллион сўм бюджетга тушум қилиш имконияти яратилади. Вилоят ҳокими ишчилар билан суҳбатлашар экан, уларнинг кўзларидаги қувонч, қалбларидаги шукроналик туйғуларини эшитиб, бундай ҳаракатлар замирида юртимизда олиб борилаётган одилона ислоҳотлар эканлиги ҳақида сўз юритди. Кейинги манзил Хонобод шаҳри бўлди. Мазкур ҳудудда “WATER LIFE MINERAL” минерал сув ишлаб чиқариш корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Корхонанинг лойиҳа қиймати 22.5 млн эврони ташкил этади. Ушбу масканда йилига ўртача 200 миллион дона қадоқланган сув ишлаб чиқаришга мослашган бўлиб, йиллик экспорт қуввати 7 миллион долларни ташкил этади. Шундан 10 фоизи Ўрта Осиё давлатларига йўналтирилади. Айни дамда ушбу корхонада 200 та янги иш ўринлари яратилди.

Бир сўз билан айтганда шу куни Андижонда 6500 та иш ўринларини ўзида жамлаши режалаштирилган корхоналар ишга тушди. Хар бир иш ўрни замонавийлиги, меҳнатга ҳақ тўланиши, шароит ва қўшимча хизмат турлари бўйича бутун жаҳон стандартларига мос саналади. Шунингдек, хар бир корхонада ёшларни касбга ўқитиш ва ҳақ тўлаш тажрибаси жорий этилган. Талабалар бир вақтни ўзида хам таълим олишлари хам бўш вақтларида ўтаган амалиётлари натижасидан маошга хам эга бўлишлари мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×