13.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Тошкент телеминораси тарихини биласизми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган асрнинг 60-йилларига келиб телевиденийе ва радио Ўзбекистон маданий ҳаётида мустаҳкам жой эгаллай бошлади. 1957-йилда бунёд этилган 180 метрлик биринчи Ўзбекистон телемаркази 4 миллионлик пойтахт ва Тошкент вилояти аҳолиси эҳтиёжини етарлича қондириш, телевизион кўрсатувларни кўпайтириш ва тоғли туманларга дастурларни етказишга ожизлик қилиб қолди.

1971-йилнинг 1-сентабрида Ўзбекистон Aлоқа вазирлиги (ҳозирги Республика Aлоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) тасарруфида Тошкент радиотелевизион узатиш маркази қурилиши дирексияси ташкил этилди. Қисқа фурсат ичида янги телеминора лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Лойиҳа жуда синчковлик билан ўрганилди, қайта-қайта синовлардан ўтказилди. Чунки бундай баландликдаги иншоот қурилиши ҳали тажрибада бўлмаганди.

Ниҳоят, 1978-йилда телеминора қурилиши бошланди. Минорани тиклашда қурилиш учун зарур бўлган метал турлари ва хусусиятлари жиддий ўрганиб чиқилди.

Бинобарин, қурилмаларнинг бирон жойида нуқсон бўлишига йўл қўймаслик, технологик талаб ва стандартларга риоя этиш жуда муҳим эди. Германиядан келтирилган пўлат қурилмалар Тошкентда қайта ишлаб чиқарилди.

Ҳар қандай иншоотнинг мустаҳкамлиги албатта пойдеворига боғлиқ. Телеминоранинг тўрт таянчи ва унга туташган учта оёқлари 11 метрлик чуқурликдан кўтарилиб чиқилган, бир-бири билан боғланмаган темир-бетон асосларга таянган бўлиб, мувозанатини ўта юқори даражада ушлаб туришга қодир классик тизим яратилди.

Телеминора қурилиши “11-Баландқурилиш” бошқармаси қурувчилари томонидан амалга оширилди. Мутахассислар олдида энг баланд иншоотни барпо этиш, ғайриоддий, шу пайтгача амалда қўлланилмаган муаммоларни ҳал қилишдек масъулиятли вазифа турарди.

1984—85-йиллардаги қаҳратон қиш шароити, баландлик ва мунтазам шамол, тобора юқорилаб бораётган қурилмалар нишаб ўлчовини тўғри олиш осон кечмади. Бироқ, бунёдкорлар буни уддалади. Қурилишда Россиялик мутахассислар ҳам фаол иштирок этди.

Минора қурилиши 25 тонна юкни 240 метр баландликка кўтариш қобилиятига эга бўлган махсус кран ёрдамида амалга оширилди. Телеминорага ҳали мамлакатимизда учрамаган, 220 метр баландликка кўтариладиган Швейцариянинг учта тезюрар “Шиндлер” лифти ҳам ўрнатилди.

1985-йил 15-январда иншоотнинг энг баланд нуқтасида байроқ ҳилпирай бошлади. Бўзсув ёқасидаги мўжиза ана шу тарзда бунёд этилди.

Тошкент телеминораси фаолиятини ундаги бўлим ва махсус сехларсиз асло тасаввур қилиб бўлмайди. Марказда ўндан ортиқ сехлар ҳамда Тошкент вилояти теле-радио стансиялари фаолият кўрсатиб келмоқда. 220 метр баландликда жойлашган стансия ўзига хос замонавий технологиялар ҳамда кузатув мосламалари билан таъминланди.

Тошкент гўзалининг барпо этилиш тарихи ана шундай бўлган.

Манба: Meros нашри

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари...

Больше похожих статей

×