Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорнинг аҳамияти нимада?
Бугунги кунга келиб Киберспорт ёшлар ўртасида энг оммалашган спорт туридан бирига айланиб, у Корея, Хитой, Россия, АҚШ, Қозоғистон кабидавлатларда жадалривожланиб келмоқда.
Ҳозирда киберспортнинг 50 тага яқин турлари мавжуд, уларнинг энг машҳурлари Дота 2, Контр Страйк, Лиг оф леджендс, Овервотч, Старкрафт 2, Мортал комбат, Хартстоун, ФИФА, ПАБГ.
Киберспорт Осиё ўйинларининг дастурига киритилган.
Шунингдек, киберспорт бўйича жаҳон ва минтақавий мусобақалар ўтказилиб, улар катта мукофот пулига эга. Масалан, Дота 2 бўйича 2021 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида мукофот пули 40 млн долларни ташкил қилган, шундан 18 млн долларни 1-ўринни эгаллаган россиялик Тим Спайрит жамоаси қўлга киритган.
Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этилган бўлиб, киберспорт билан 10 ёшдан 34 ёшгача бўлган 10,8 млн нафар аҳолимиз қизиқиб келмоқда, улардан 30 минг нафари профессионал даражада шуғулланмоқда. 200 тадан ортиқ киберспорт клублари мавжуд.
Мазкур қарор ижросини таъминлашда Спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлиги киберспортни оммалаштиришга масъул органлар этиббелгиланмоқдавауларнинг ваколатлари кўрсатилмоқда
Бундан ташқари ушбу спорт турини ривожлантириш учун Киберспорт клубларига уларнингижара харажатларини қоплашучун ҳудудий “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан
3 ой давомида 15 млн сўмгача пулмаблағлариажратилади. Бунда, маблағларуларга шартлар (киберспортчиларни тайёрлаш, тренер жалб қилиш, мусобақаларда иштирок этиш) асосида берилади.
Шу ўринда киберспортда бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
киберспортни оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш (раҳбарлари А.Икрамов ва Ш.Шерматов) ташкил қилинмоқда;
Электрон компьютер спорти федерацияси фаолиятини кучайтириш, устави, тузилмаси ва бошқарув органларини қайта кўриб чиқиш белгиланмоқда.
Соҳада кадрларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат йўналиши очилмоқда ҳамда ўқиш муддати 3 йил этиббелгиланмоқда
Шунингдек, бу спорт турини қуйидаги ўз устувор томонларини намоён қилишга шароит яратади:
— ёшларни ИКТга янада яқинлаштиради, турли хил компьютер дастурлар, технологиялар ва чет тилини ўрганишга қизиқишини орттиради;
— киберспорт – бу иккита одамнинг, иккита жамоанинг интеллектуал баҳси, мусобақаси ва уларнинг барча ҳаракатлари бошқа спорт турларидаги каби ғалабага эришишга қаратилган;
— ақлий қобилиятни ривожлантиришга, тезда фикрлашга, мантиқий боғлиқликни кўришга, сергак бўлишга, диққатни жамлашга ўргатади;
— профессионал киберспортчилар доимо ўзининг жисмонан соғлом бўлиб юришига алоҳида эътибор қаратади.
Бугунги замон тезлашиб бораётган бир вақтда ёшларнинг қизиқишларини ҳисобга олиб қабул қилинган бундай қарорлар албатта ўз самарасини беради.
Гўзал ШОКИРЖОНОВА