5.7 C
Узбекистан
Среда, 15 января, 2025

Бўзсув каналини мунтазам ифлослантириб келган корхоналар аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Бўзсув каналининг Зангиота тумани «Токзор» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ўрганиш жараёнига экологик мобил лаборатория ҳам жалб қилиниб, Бўзсув каналига ташланаётган оқова сувлардан, канал 500 метр тепа ва паст қисмларидан таҳлил учун намуналар олинди.

Ўрганишлар давомида сув қора рангда экани тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган рангли оқова сувлар билан боғлиқлиги маълум бўлди.«Бўзсув аэрация станцияси» технологик жараёнлари кўздан кечирилган ҳамда ушбу тозалаш иншоотига мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келаётган 7 та тўқимачилик ва 2 та қоғозни қайта ишловчи корхоналар рўйхати шакллантирилган.

Эндиликда ҳар бир корхона фаолиятини текшириш юзасидан бизнес-Омбудсманга буюртмалар киритилиб, белгиланган тартибда экологик назорат, ўрганиш ишлари олиб борилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилишда эпидемиологик кузатувлар

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал...

Больше похожих статей

×