18.3 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

«АрМИ—2022»: Вакилларимиздан дастлабки олтин медаллар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

АрМИ—2022» VIII Халқаро армия ўйинлари доирасида Қўқон шаҳри мезбонлик қилган «Йўл патрули» мусобақаси ҳам ўз якунига етди. 4 кун давом этган ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Эрон Ислом Республикаси ҳамда Беларусь Республикасининг ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар бахс олиб боришди. Жами 2 та босқич 6 та шарт бўйича ўзаро куч синашган жамоалар, «индивидуал пойга», «техник танаффус», «экстремал тўхташ», «параллель парковка», «контравария», «ҳарбий эстафета» каби шартларни бажарган ҳолда ўзларининг билим ва кўникмаларини амалда намоён қилдилар.

Мазкур мусобақа давомида бирорта шартларда устунликни бой бермаган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа якуний натижалар бўйича мусобақа ғолиби деб топилди.

Ушбу мусобақа давомида барча шартларда фаол иштирок этган Россия Федерацияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учинчи ўринга бир йўла икки давлат вакиллари Беларуссия Республикаси ҳамда Эрон Ислом Республикаси жамоалари лойиқ деб топилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, ушбу мусобақада юртимиз вакилларидан катта лейтенант Жамолиддин Эгамбердиев ҳамда кичик сержант Музаффар Тўлабоевлар «Энг яхши техник ёрдамчи» номинацияси бўйича тақдирланган бўлса, 3 даражали сержант Сиддиқ Аъзамов «Экстремал ҳайдовчи» ҳамда «Универсал мутахассис» номинациялари бўйича тенгсиз дея эътироф этилди.

Шу йилнинг 21 август, кечки соат 19:00 да эса ҳунармандлар шаҳри бўлмиш Қўқонда халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган «Йўл патрули» мусобақасининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Унда мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Алишер Норбоев, иштирокчи давлатлар масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, фахрийлар ва ёшлар, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар мусобақа қизиқарли, қизғин бахсларга бой тарзда ўтганини таъкидлаб, барча шартларда ўзининг маҳоратини кўрсатган қатнашчиларга миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг, саҳнага мусобақада ғолиб ва совриндор дея топилган жамоалар бирин-кетин таклиф этилди. Мусобақада учинчи ўринни қўлга киритган Эрон Ислом Республикаси ҳамда Беларусь Республикаси жамоаси аъзоларига бронза, иккинчи ўринни қўлга киритган Россия Федерацияси жамоасига кумуш медаллари топширилган бўлса, мусобақанинг мутлақ ғолиби дея топилган Ўзбекистон Республикаси жамоаси аъзолари олтин медаллари билан тақдирланишди.

Шундан сўнг, мудофаа вазирининг ўринбосари юртимиз вакилларига армия ўйинлари кубогини ҳамда мусобақа бош соврини “Chevrolet Gentra” автомашинасининг калитини тантанали равишда топширди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Тонировка» учун тўловлар ошдими?

Тўлов миқдорлари аввалгидек: енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул; жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун...

Больше похожих статей

×