23.4 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Фарғонада сохта ДХХ ходими жиноят устида қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари Т.И (исми шарифи ўзгартирилган) товламачилик йўли билан вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудири У.Р дан пул олаётганда ушланди.
Аниқланишича, Т.И ўзини туман халқ таълими бўлими мудири У.Р га “ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходими” сифатида таништириб, унинг устидан ариза тушганлигини маълум қилган. Бўлим мудири ҳар ойда мактаб директорларидан пул талаб қилиб келаётганлигини, яқинда юқори лавозимга қўйилган аёлдан катта миқдорда пора олганлигини исботловчи аудио ва видео ёзувлар борлигини айтиб, уни жавобгарликдан қутқариб қолиш эвазига 15 миллион сўм талаб қилган.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тадбирда Т.И кўрсатиб ўтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1 –қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×