26.5 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Президент футбол мактабини кўздан кечирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида «Металлург» футбол клуби қошидаги «El Golazo» футбол академиясида бўлди.

Ушбу мактаб Испаниянинг таниқли «Реал Мадрид» клуби жамғармаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, ўтган йили октябрда фаолият бошлаган. Табиий ва сунъий чимли стадионлар, фитнес зали, ўқув бинолари ва ётоқхонада замонавий шароитлар яратилган. Ўқув-машғулотлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Мураббийларнинг уч нафари испаниялик.

Бугунги кунда академияда 200 нафардан ортиқ ўқувчи сабоқ олмоқда. Бу ерда ўқиш истагидаги ёшлар кўп. Шу боис 11 ёшдан 17 ёшгача болалар танлов асосида қабул қилинади. Яқинда 48 нафар иқтидорли тарбияланувчи Испанияда маҳорат ошириб келди.

Давлатимиз раҳбари академияда яратилган шароитларни кўздан кечирди, болалар билан суҳбатлашди.

— Шундай замонавий шароитларда ўқиётганингиз, ёниб турган кўзларингизни кўриб, хурсанд бўлдим, — деди Президент. — Келгусида сизлардан машҳур футболчилар, чемпионлар етишиб чиқишига ишонаман. Энг муҳими, соғлом бўлиб улғаясиз, фарзандларингизни ҳам спортга ошно қилиб тарбиялайсиз. Мақсадимиз — ёшлар ўртасида ана шундай муҳитни шакллантириш.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга бу футбол мактаби тажрибасини оммалаштириш бўйича кўрсатма берди.

Бекободлик нуронийлар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳам самимий суҳбат бўлди. Янги “маҳаллабай” тизимини жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, фуқаролар муаммоларини ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×