30.8 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Мактабгача таълим тизимида жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида анъанавий август конференцияси бўлиб ўтди.
Конференциянинг Республика босқичида ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари раҳбар ва мутахассислар, методистларидан иборат 150 нафар тингловчи иштирок этди.

Ушбу анъанавий август конференциясини ташкил этишдан асосий мақсад тизимда ўтказилаётган ижтимой-иқтисодий ислоҳотлар, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси, илм-фан ютуқлари ва замонавий информацион коммуникатив технологияларини жорий этишдир.

Анъанавий август конференциясининг Республика босқичида тизимда 2021/2022-ўқув йилида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти сифатини оширишга эътибор қаратилиб, 2022/2023-ўқув йилидаги асосий вазифалар белгиланди.

Тингловчилар гуруҳларга бўлиниб, машғулотларда иштирок этди. 5 гуруҳда 20 нафар малакали мутахассис томонидан 14 мавзу юзасидан ҳар бири
30 дақиқадан иборат машғулотлар олиб борилди.

Анъанавий август конференцияси якунида вазирлик раҳбарияти томонидан тингловчиларга сертификатлар топширилди ҳамда 2021/2022-ўқув йилида самарали фаолият олиб борган раҳбар ва педагог кадрлар рағбатлантирилди.

Шунингдек, икки кунлик конференция якунлари юзасидан вазирлик ахборот хизмати томонидан ОАВ вакиллари билан “Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўрта Осиёда илк бор энг кўп ҳаво шари Сурхондарё осмонида учирилмоқда

Сурхондарёда «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳамда тумандаги «Алпомиш» ўйингоҳида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей

×