Пойтахт – бу мегаполис шаҳар ҳисобланади. Унда табиийки тадбиркорлик ривожланган бўлиши аҳамиятсиз бўлмаган кўрсатгичлардан биридир. Тошкент эса азалдан “Нон шаҳри” ҳисобланган. Зеро, унинг ушоғини тотиган чумчуқ ҳам Маккатуллоҳдан қайтиб келар экан. Шош-шаҳар Тош деган номни олгани билан бағри кенгдир. “Ишлайман, фойда келтираман, фойда оламан” деганга албатта имкониятини беради. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Камбағилликни қисқартириш ва маҳаллабай ишлаш тизимини ривожлантириш йўлида барокат манзили бўлмиш шаҳри азимда ҳам соҳа мутасаддиларию, ходимлари тинмай меҳнат қилишмоқда. Биз эса манзиллар сари амалга оширилиган ишлар сарҳисоби билан танишишни мақсад қилдик.
Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Шароф Рашидов МФЙда кўп қаватли уйнинг ертўласида тадбиркор Муйдинов Саидмуродхон томонидан ўқув маркази ташкил қилинган. Жами 12 та иш ўрни яратилган.
Ахмад Яссавий МФЙ да ҳоким ёрдамчиси томонидан қўп қаватли уй ертўласидан жой ажратилишида амалий кўмак берилганлиги натижасида “TEXTILE AURUM” МЧЖ лойиҳаси 2022 йил 20 апрелда ишга тушган. Тадбиркор иш фаолиятини 14% имтиёзли 176 000 000. Сўм кредит эвазига бошлаб, ҳозирги кунда 30 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаяпти.
Худди шундай ”STUDY IN BASEMENT “ МЧЖ – ўқув маркази ва “MEDIC SERVICE XOVOS”МЧЖ – хусусий клиникаси ҳам имтиёзли кредитлар асосида ташкил топган. Иккала лойиҳа жами 28 нафар ишсизни иш билан таъминлаб келмоқда.
Яккасарой тумани кичик саноат зонасида «BABY TOYS GARDEN» МЧЖ ҳар-хил турдаги ўйинчоқлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритиб келмоқда. Унда 90 нафар ишчи ишлаб, улар аксарияти маҳаллаларда юритиладиган “дафтарлар” рўйхатидаги фуқаролардир.
“BELTEKS TASHKENT» МЧЖ МЧЖ машинада ёки қўлда тўқилган бошқа трикотаж полотнолар ишлаб чиқариш корхонаси жами 14 кишини иш билан таъминлаган. Бўш иш ўринларига маҳалладаги ишсиз фуқаролар жалб қилинган.
Учтепа тумани “Катта Қани” МФЙ “Super Stars Kids” МЧЖ – Хусусий болалар боғчаси ҳам фаолиятини имтиёзли кредит асосида бошлаб, бугунги кунда маҳалладаги ишсиз 8 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
“Ҳамдўст” МФЙда “Inter trans servis” МЧЖ — автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш корхонаси халқ хизматида толмай ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳоким ёрдамчиси Нурманова Наргизанинг ташаббуси билан Тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича тавсия берилган (свет, газ, сув, канализация) тармоқларини ишга туширишда амалий ёрдам кўрсатилган ва ушбу маҳалладаги 4 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган.
Чилонзор тумани “Катта Дўмбиробод” МФЙ “G’ayrat Hoji Ota” МЧЖ – меҳмонхона қад кўтарган. Унда жами 15 нафар ходим ишламоқда. Ҳоким ёрдамчиси Абдуллаев Элёрнинг ташаббуси билан имтиёзли кредит ажратиш бўйича тавсия берилди, ушбу маҳалладаги 6 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Бир ярим кун давомида пойтахтда фаолият юритаётган саноатнинг кичик бўғимларининг ҳатто бир қисминида кўриб улгурмадик. Бир нарса аниқ – ҳоким ёрдамчилари масъулияти ва вазифасини тўлиқ ҳис қилгани ҳолда фуқаролар оғирини енгиллаштиришда давом этмоқда.