14.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ўзбекистон ва Туркманистон: ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий Осиё халқаро институтида: “Ўзбекистон ва Туркманистон: ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Марказий Осиё халқаро институти ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Конференция ишида бундан ташқари икки мамлакатнинг қатор давлат муассасалари ва таҳлил тузилмалари экспертлари иштирок этди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва ушбу вазирлик ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, Ўзбекистон Фанлар Aкадемияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарих Мувофиқлаштирувчи-методик маркази, Туркманистон Республикаси миллий маданият маркази, Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти қошидаги Стратегик тадқиқотлар илмий маркази, Туркманистон гуманитар фанлар халқаро университети, Туркманистон Фанлар академияси Махтумқули номидаги Тил, адабиёт ва миллий қўлёзмалар институти вакиллари қатнашди.

Экспертлар ўзбек-туркман ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, мамлакатларимиз эртасида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари доирасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва ўзаро муносабатларнинг янги ёндашувлари туфайли сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар алоқаларни салмоқли кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорлик, тинчлик ва жадал тараққиётни янада ривожлантиришга хизмат қилди.Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларида БМТ қиёфасида халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган кенг кўламли ва узоқ муддатли стратегиялар, концепциялар ва дастурларни амалга оширишда ёндашувларининг яқинлиги муҳим аҳамиятга эга.

Томонларнинг қўшни Афғонистонда тез орада фуқаролар тинчлиги ва тотувлигига эришиш учун ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлиги айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Сўзга чиққанлар расмий Тошкент ва Ашхабоднинг икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди.

Тадбир ўзбек-туркман ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини белгилаш, минтақавий мулоқотни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришда фикр алмашиш учун самарали майдонга айланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×