Аввалроқ Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта ЮНEСКОнинг маданият соҳасидаги нуфузли бошқарув органига сайлангани ҳақида расмий пресс-релиз эълон қилинди.
Унда қайд этилишича, Бош ассамблея сессиясида Ўзбекистон 180 давлатдан 105 овоз тўплаб, Европанинг Болгария, Босния и Герцеговина, Словакия, Эстония каби мамлакатларини ортда қолдирди ва илк маротаба 4 йилга (2022-2026 йиллар) Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси аъзоси этиб сайланди.
Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг асосий вазифаси — Конвенция мақсадларини илгари суриш, илғор тажрибалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар беришдан иборат.