15.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Инсон қадри индекси: Пилот тадқиқотининг асосий натижалари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инсон қадри индексини (ИҚИ) ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди, ва уни ҳисоблаш “Рақамли пойтахт” ахборот-таҳлил марказининг зиммасига юклатилди. ИҚИ «маҳаллабай» иш тизимига киритилган бўлиб, янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг «Инсон шаъни ва қадр — қиммати учун» тамойилини акс эттиради, бу концептуал жиҳатдан ҳар бир фуқаронинг манфаатларини таъминлаш ва фаровонлигига эришишдир. Бу жараёнда маҳалла катта ўрин эгаллайди ва унинг вазифаларида давлатнинг ҳар бир инсонни фаровонлигини оширишга қаратилган уринишлари мужассам бўлган.  

ИҚИнинг вазифаси — маҳаллалар аҳолисининг ҳаёт сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш, улар асосида маҳаллалар салоҳиятини ошириш ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тавсиялар ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.Лойиҳанинг методологиясига кўра, инсон қадри инсон ҳаётининг қадр-қимматини ҳурмат қилиш даражасини акс эттиради ва ушбу тоифадаги омилларни ўз ичига олади.

Ҳар бир маҳаллани турмуш даражаси ва маҳаллада муносиб турмуш тарзи учун яратилган шарт-шароитлар кўрсаткичлари демография, соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик, бандлик соҳасидаги статистик маълумотлар асосида ҳисобланади. Методиканинг ўзига хослиги — Индекс томонидан кўрсатилган аниқ ҳолат юзасидан мазкур маҳалла миқёсида «ўсиш/пасайиш нуқталари» ва жорий вазиятни аниқ кўрсаткичлар бўйича ўзгартиришга ёрдам берадиган таъсир чораларини белгилаш имконини беради.

Бугунги кунга қадар 2021-йил ва 2022-йил 1-чораги учун индекс ҳисоб-китоблари тайёрланиб, улар асосида рейтингдаги ўринларни таққослаш ва кўрсаткичлар сезиларли даражада ўзгарган ҳолда маҳаллалардаги вазият таҳлили ўтказилди.

Мисол тариқасида “Геофизика” (Мирзо-Улуғбек тумани) ва “Боғи эрам» (Юнусобод тумани) маҳаллалари танлаб олинди.“Геофизика” маҳалласида ИҚИ рейтингнинг соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма, хавфсизлик индикаторларида сезиларли пасайиш кузатилди:

2022 йилнинг 1 чораги охирида 497 ўрин, — 2021 йил натижаларига нисбатан 180 та бандга пасайиш бўлган.Соғлиқни сақлаш субиндекс кўрсаткичи 0,639 (2021 йил кўрсаткичи 0,694).

Кўрсаткични яхшилаш учун туман поликлиникасида тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ўрганилди. Аниқланган муаммоларга асосланиб, тавсия этилади:— маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатувчи 70-сонли оилавий поликлиникага мутахассис шифокорларни ишга олиш;

— доимий штатдаги мутахассислар ажратилгунга қадар — 13-поликлиникадан ротацион асосда тиббий ходимларни вақтинча ишга олиш;— етишмаётган тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш;

— поликлиника атрофини ободонлаштириш;— Хурмакон, Бойтепа, Беруний, Буюк Келажак, Х. Абдуллаев кўчалари бўйлаб дорихоналар сонини кўпайтириш. Таълим субиндексининг кўрсаткичи 0,175 (2021 йил учун кўрсаткич — 0,149).

Аниқланган муаммоларга асосланиб, тавсия этилади:

— маҳалла ҳудудида жойлашган 43-сонли болалар боғчасини капитал таъмирлашни жадаллаштириш;

— ҳозирда Миллий гвардия назоратидаги ва маҳалла аҳолиси учун ёпиқ бўлган “Динамо” спорт мажмуасини белгиланган вақтларда аҳоли учун очиқ ҳудудга айлантириш;

— ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиши учун спорт зоналарини қуриш: футбол, ​​теннис ва стол-теннис тўгаракларини ташкил этиш;

— яқин атрофдаги учта мактаб юқори юкланиш коэффициентида ишлайди; “Тараққиёт”, “Ватанпарвар” ва “Геофизика” маҳаллаларининг жорий ўқув йилида мактабга қатнайдиган 150 нафар болалари учун мўлжалланган янги мактаб қуриш учун ер ажратиш йўли билан муаммони ҳал қилиш.    Хавфсизлик субиндексининг кўрсаткичи 0,750 (2021 йилдаги кўрсаткич — 0,750).

Аниқланган муаммоларга асосланиб,  тавсия этилади:

— маҳалладаги кўчаларни ёритиш устунлари сонини 184 тага кўпайтириш;

— майда ўғриликларни олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида профилактика ишларини олиб бориш;

— 96 та видеокузатув камераларини ўрнатиш (хусусий сектор ва 24 та кўп қаватли турар-жой биноларига видеокузатув камераларини ўрнатиш);

— маҳалла ҳудудини иккига ажратувчи Дўстлик кўчасининг  пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш (Ҳислат кўчасининг бошланиш қисми ва 70-оилавий поликлиника яқинида). Бандлик субиндексининг кўрсаткичи 0,801 (2021 йил учун кўрсаткич 0,779).

Аниқланган муаммоларга асосланиб, тавсия этилади:

— туман ҳокимлиги балансидаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, қаровсиз қолган объектларни ободонлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида, ушбу объектларни аукционга қўйиш орқали ижарага бериш ёки «Е-ижро аукцион» платформаси орқали электрон савдоларда сотиш йўли билан инвесторларни жалб этиш;

— норасмий иш билан шуғулланувчи аҳоли ўртасида мавсумий, муддатли иш фаолиятида “Жамоат ишлари жамғармаси” орқали меҳнат шартномаси асосида ишлаш, қонуний ва иқтисодий жиҳатдан фойдали эканлиги борасида профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш.Мазкур маҳаллада ўтказилган ўрганишлар асосида ободонлаштириш фаолиятини такомиллаштириш муҳимдир, хусусан:

— маиший чиқиндиларни йиғиш учун чиқинди қутилар сонини кўпайтириш;

— аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун яшил ҳудудлар ташкил этиш;

— «Дўстлик» автомобил йўлининг маҳаллий ҳудудга қараган қисмини ободонлаштириш;— кўп хонадонли турар-жой биноларига хизмат кўрсатиш учун бошқарув компанияларини жалб қилиш;— ёритиш даражасини ошириш;

— кўп қаватли уйлар олдидаги бўш турган майдонларда мавжуд болалар майдончаларини қайта таъмирлаш ва янгиларини қуриш.

“Боғи Эрам” маҳалласи 2022 йилнинг 1-чораги якунида 539-ўрин, — 2021 йил натижаларига нисбатан 463 та бандга пасайиш. Соғлиқни сақлаш субиндекс кўрсаткичи 0,532 ни ташкил этди (0,181 баллга сезиларли пасайиш).

Аниқланган муаммоларга асосланиб, тавсия этилади:

— юқумли касалликларга чалинганлар сони ортиб бораётганлиги сабабли шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бириктирилган 54 поликлиника томонидан аҳолини ушбу касаллик ҳақида хабардорлигини ошириш учун сабаб-оқибат таҳлилини ўтказиш зарур;

— аҳолини фармацевтика хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида Амир Темур кўчаси бўйлаб дорихоналар очиш учун тадбиркорларни жалб этиш. Таълим субиндексининг кўрсаткичи 0,208 (ўсиш 0,031 балл).

Аниқланган муаммоларга асосланиб, тавсия этилади:

— Мактабгача ёшдаги болалар сонининг прогноз қилинаётган ўсиши ва мактабгача таълим муассасаларида юкланиш ортиб бораётганини ҳисобга олиб, қўшни маҳаллаларда мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун мос жой топиш ёки маҳалладаги мавжуд бўлган мактабгача таълим муассасалар ҳудудида қўшимча бинолар қуриш зарур.

— 253-сонли МТМ ва 240-мактаб ўртасидаги чегарадаги 3000 м² бўш майдонда 1000-1500 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш мумкин. Хавфсизлик субиндекси кўрсаткичи 0,743 га (пасайиш 0,003) тенг бўлди.

Аниқланган муаммоларга асосланиб, тавсия этилади:

— Кибержиноят ва фирибгарликка қарши курашиш бўйича аҳоли билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 32 та кўп қаватли уйнинг ҳар бирига видеокузатув камералари ўрнатилиб, кўчаларни ёритиш учун тўртта устун ўрнатиш.

ИҚИ ҳисоб-китобидан келтирилган кўчирмалар статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш ва бевосита маҳаллалардаги вазият таҳлилини ўз ичига олган қисқача маълумотлардир. Ушбу натижалар ишлаб чиқилган тавсиялар асосида Тошкент шаҳар маҳаллаларида олиб борилаётган ўзгаришларни доимий назорат қилишга асос бўлади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×