13.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

Ахборот технологиялари хизматлари сифати — кун мавзуси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бугун ахборот технологиялари ҳар бир жабҳага кириб борган. Бу соҳа ривожланса, бошқа соҳалар ҳам илгарилайди, одамларга қулайликлар ошади.

Аҳоли масканларини мобил интернет билан қамраб олиш даражаси 2017 йилда 30 фоиз бўлган бўлса, бугунги кунда 96 фоизни ташкил этмоқда. Ёки 2017 йилда соҳадаги экспорт ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 46 миллион долларга, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 16 миллион долларга етган.

IT-паркларда 11 минг нафардан зиёд ёшлар ишламоқда. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Лекин ҳали муаммолар, ишга солинмаган имкониятлар ҳам  кўп. Жумладан, ҳудудларда оптик толали интернет қамрови ва тезлиги талаб даражасида эмас. Магистрал автомобиль йўлларининг атиги 38 фоизи мобил интернет билан қамраб олинган. Соҳанинг ривожланиш ҳолати ҳудудлар кесимида бир маромда эмас – IT хизматларнинг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда бу борадаги кўрсаткичлар жуда паст. Айрим вазирлик ва идоралар эски, ишончсиз ва ўзаро интеграция қилинмаган ахборот тизимларидан фойдаланиб келмоқда.

Йиғилишда шу каби камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, барча тармоқ ва ҳудудларда рақамлаштиришни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириб, IT хизматларни 2,5 баробар ошириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш мақсади белгиланган.

Давлатимиз раҳбари бунинг учун Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш кераклигини таъкидлади.

Хизматлар кўламини мунтазам кенгайтириб бориш, соҳада экспорт ҳажмини шу йил якунига қадар 100 миллион долларга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди. IT-паркларга кўпроқ компанияларни жалб қилиш, масофавий хизматлар марказлари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бу орқали яна 5 мингдан зиёд ёшлар юқори даромадли ишга эга бўлади.

Йиғилишда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастуридаги лойиҳалар ижроси ҳам таҳлил қилинди. Жорий йил якунига қадар 404 та ҳудудий ва 133 та тармоқ лойиҳаси ишга туширилиши айтилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига яна 70 та хизматни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритиш топширилди. Шу тариқа порталдаги жами хизмат турлари сони 376 та бўлади.

Шунингдек, пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби яна 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилади. Бу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони 4 миллионга етади. 

Телекоммуникация тармоғини кенгайтириш бўйича ҳам вазифалар кўп. Хусусан, бу йил 6 минг 800 та янги мобиль станция ўрнатиш, 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш, оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш, 60 фоиз магистрал йўлларни мобиль интернет билан таъминлаш режалаштирилган. Тошкент вилоятида юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясини трансформация қилиб, сифатли хизматлар экспорт қилувчи юқори технологик компанияга айлантириш, халқаро рейтинглар олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Киберхавфсизликни кучайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини шу жиҳатдан танқидий ўрганиб, зарур чоралар кўриш вазифаси қўйилди.

Соҳадаги яна бир устувор вазифа – фан ва таълимни ривожлантириш.

Бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб бор. Шунинг учун Тошкент ахборот технологиялари университетини илм-фан ва таълим кластерига айлантириш, замонавий IT-парк университетини ташкил этиш таклифи билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×