9.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Огоҳ бўлинг! Интернет фирибгарлари сохта веб-ресурслар орқали маблағларингизни ўзлаштиришларига йўл қўйманг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Интернет-фирибгарлари томонидан фуқароларнинг банк пластик карталаридаги пул маблағларини турли хил ноқонуний услублар ёрдамида талон-тарож қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ҳусусан, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтларига ўхшаш бўлган сохта веб-ресурслар орқали жиноятчилар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан банс пластик карта маълумотларни тақдим этилишига эришиб, ундаги маблағларни ўзлаштириб келаётганлиги аниқланди.

Хусусан, “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги бир қатор гуруҳ ва каналларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан COVID-19 вирусига қарши вакцинациядан ўтган фуқаролар бир маротабалик 750 минг сўм пул маблағларини беришга оид “фейк” ҳабар тарқатилиб, ушбу ҳабар остига бириктирилган ҳаволага (https://uzmedicine.link/transaction/624537ed32d0159efc820222/code) кирилганида, 750 минг сўмни олиш илинжида бўлган фойдаланувчилардан банк пластик карта реквизитлари ҳамда СМС-хабарномада кўрсатилган махфий код-рақам сўралаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан ижтимоий ва демографик ҳолатни яхшилаш учун фарзанди бор оилаларга бир маротабалик 650 минг сўм пул маблағларини моддий ёрдам сифатида беришга оид қонун кучга кирганлиги тўғрисидаги “фейк” хабар тарқатилганлиги, хабар остидаги ҳаволага (https:/uz-prezident.pays-quick.com/cash86062313) кирилганда, 650 минг сўм олишга эришиш учун фойдаланувчидан ўз банк пластик карта рақамларини ҳамда СМС-хабарномада кўрсатилган махфий код сўралади ва “эҳтиёжманд мижоз” ушбу маълумотларни киритгач, пластик картасидаги мавжуд пул маблағларидан маҳрум бўлиши аниқланди.

Тезкор тадбирлар натижасида, “фейк” хабар таъсирига тушган 1 нафар фуқаронинг 7,5 млн. сўм пул маблағлари Тошкент шаҳрида яшовчи 2000 й.т. Рустамов Ислом (исмлари ўзгартирилган) томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ЎзР ЖКнинг 168-м. билан жиноят иши қўзғатилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, барча интернет фойдаланувчиларини мазкур “фейк” веб-ресурсларнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида огох бўлишларини, тўлов тизимларидан фойдаланаётганларида эса, уларнинг расмий веб-сайтларида тақдим этилган хизматларга мурожаат этишларини сўраб қоламиз.

Катта миқдордаги маблағга эга бўлиш истагида бўлиб, Сизга смс-хабарнома орқали келган тасдиқлаш кодини “фейк” ресурсга киритишингиз билан интернет-фирибгар томонидан банк пластик картангизни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратган бўласиз.

Огоҳ бўлинг! Интернет-фирибгарлари томонидан яратилган сохта веб-ресурсларга кириб, енгил йўллар билан даромад топиш тўғрисидаги ёлғон хабарларга ишониб қолманг!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×