2022 йил 11 апрель куни Минск –Тошкент йўналиши бўйича HY-710 рейси 15:39 (Тошкент вақти билан) Минск миллий аэропортидан жадвалга мувофиқ авиақатновни амалга оширишни бошлаган.
А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда “Uzbekistan Airways” АЖ, шунингдек, Россия ва Белоруссия авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилган.
Ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин Домодедово халқаро аэропортига қўнишга қарор қилган.
Лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилди. Ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Минск – Тошкент HY-710 рейси йўналиши бўйича ҳаракатланган А320 ҳаво кемаси Тошкент вақти билан соат 01:26 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнишни амалга оширди.