15.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ўзбекистон дунёнинг энг ифлосланган  давлатлар рейтингида12 ўринни эгаллади: Вазиятни қандай тузатиш керак?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунёда йилдан-йилга инсониятни ўйлантираётган  экология муаммолари ортиб бормоқда. Бу табиий офатлар  Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Тинимсиз ёққан ёмғирлар, чанг-бўрон остида қолган шаҳарлар, ҳаводаги зарарли заррачаларнинг ортиши. Буларнинг натижасида инсонлар соғлиғига салбий таъсири хавотирга солмасмикан?  

Иқлим ўзгариши глобал экологик муаммо

Ўзбекистондаги ҳолат қандай?

 Ёдимда, 10 йиллар аввал Тошкентга келишимизда, албатта ўзимизни вилоятда юрганимиздан кўра иссиқроқ кийинар эдик. Ҳох ёз фасли бўлсин енгил бўлсада, уст кийим олволардим. Ҳақиқатда, пойтахт соя-салқин, тоза ҳаволи мегаполислардан бири эди.

 “Эди!”  деган сўзлар билан беришимиз бежиз эмас. Ҳозирда нафақат пойтахтда, балки бутун республика бўйлаб ёз ойларида аномал иссиқ ҳароратнинг ортиши, мамлакатда совуқ ҳаво оқимининг кириши 2 баробаргача қисқаргани, нафас олганда ҳавонинг тозалиги сезилмаётгани инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат.  XXI асрда иқлим ўзгариши инсониятнинг глобал экологик муаммоларидан бири. У дунёнинг барча мамлакатлари ва сайёрамиз экотизимларига таъсир кўрсатиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, океан сатҳининг ортиши, ёғингарчилик камайиши, сув тошқинларининг тез-тез қайтарилиб туришига олиб келмоқда.  Бундай ачинарли ва фалокатли ҳолатларнинг юзага келишига инсонларнинг ўзлари фаол иштирок этишаётганини қандай тушунса бўлади? Аммо ҳақиқий таҳдид қаерда ва кимлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида бонг уришимиз зарур. Ва келажакда бизнинг авлодларимизга қандай экологик муаммолар хавф туғдираётганини билишимиз жуда муҳим.

Асосий таҳдид: дарахтларни кесиш ортмоқда

ЖССТнинг аниқлашича, иқлим ўзгаришига ҳаддан ташқари тутунларнинг ортиши, ишлаб чиқариш ортидан ҳавога қўйиб юборилаётган корбанат ангидриднинг ортиши ва фаунанинг йўқолиб бораётгани сабаб қилинмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 7 миллион бевақт ўлим ҳолатлари атмосфера ҳавоси ва хоналар ҳавоси ифлосланиши оқибатида келиб чиққан. Океанлардан чиқадиган кислород эса инсонларнинг тўлиқ нафас олишига тўлиқ имкон бермайди. Бу етишмовчиликни асосан дарахтлардан чиқадиган кислород тўлдириб боради. Дарахтлар иссиқда салқинлик бериб, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳам ҳимоя қилади. Аммо, кислород билан тўйитириб борадиган дарахтлар сони сўнгги вақтларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жараёнида таг қисмигача бетон қиланаётгани ва кесиб ташланаётгани сабаб дарахтларнинг сони кескин камайиб кетмоқда. Маълум қилинишича, ўтган 2021 йилнинг 6 ой давомида мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган. Мана шундай ҳолатлар натижасида инсонларда нафақат аллергик бронхит, ўпка билан боғлиқ касалликларни келиб чиқишига, балки, генетик ўзгаришларгача олиб келмоқда.

Шунингдек, дарахтларни кесиш оқибатида  кўплаб ўсимлик ва ҳайвонлар турлари нобуд бўлишининг ҳамда ер ости ва усти сувлари сатҳининг пасайиб, чўл, саҳролар юзага келишини кузатяпмиз. Инсоният фаолияти натижасида барча ёввойи сутэмизувчиларнинг 83% ва ўсимликларнинг ярми аллақачон Ер юзидан йўқ бўлиб кетган. Бу вақт ўтган сари  инсониятнинг озиқ-овқат билан таъминланиши ҳамда соғлиқ тизимига таҳдид солмоқда.

Ҳаводаги қаттиқ заррачалар нафас олиш тизимига таъсир қилади

Озон ифлосланиши билан бир қаторда қаттиқ зарралар ҳавонинг ифлосланиши натижасида соғлиқнинг ёмонлашишига асосий сабаб бўлмоқда. Хусусан, «PM 2.5» деб номланган модданинг жуда нозик зарралари соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Чунки улар нафас олиш тизимига таъсир қилиши мумкин. БМТ маълумотига кўра, дунё бўйлаб ҳар 10 кишидан 9 нафари ифлосланган ҳаводан нафас олади, ва бу юрак-қон томир касалликлари, инсульт, ўпка саратони ва бошқа нафас йўли касалликларига олиб келади.

Швейцариянинг IQAir компанияси ҳар йили жаҳондаги “ҳаво сифати индекси”ни эълон қилиб боради. 2021 йил IQAir мутахассислар дунёдаги 6475 шаҳарлардан атиги 222 тасида ҳаво тозалиги ЖССТ стандартларига жавоб беришини аниқлади. Ва бу рўйхатда Ўзбекистон “Дунёнинг энг ифлосланган мамлакатлар ва минтақалар” рўйхатидан 12 ўринни (https://www.iqair.com/world-most-polluted-countries ) эгаллади. Ўзбекистон ҳавосидаги хавфли PM2.5 зарраларининг ўртача қиймати ҳозирги вақтда ЖССТнинг йиллик ҳаво сифати бўйича қийматидан 8,6 баравар юқорини кўрсатган.

2021 йилнинг ноябр ойида кузатилган чанг-қумли бўрон миқдори эса тавсия этилган концентрация чегарасидан 30 баравар ошиб кетди. Бу ҳодиса бир неча кун ҳавода сақланиб қолиб, аҳоли соғлиғига таъсирини ўтказди. Шунингдек, мавжуд беморлар бундан азият чекишди.

Ҳавонинг сифати минтақанинг кўплаб шаҳарларида бўлгани каби, қазиб олинадиган ёқилғидан ортиқча фойдаланиш, атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ айрим муаммолар, шунингдек, паст сифатли ёқилғидан фойдаланиш каби нотўғри экологик усулларни қўллаш сабабли юзага келади. Шунингдек синтетик, материаллар дунёнинг бу қисмида содир бўлган кучли чанг бўронлари билан бирлашиб кетмоқда.

Шаҳар аҳолисининг автомобиллардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиши ифлосланиш даражасига сезиларли даражада ҳисса қўшмоқда. Ҳаво ифлосланишига аксарият ҳолларда фабрикалар, электростанциялар ва бошқа саноат ҳудудларидан чиқаётган газлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кўмир ва бошқа материалларнинг ёниши нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун республика бўйлаб ҳаводаги тутун, буғлар ва бошқа зарарли моддаларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Шу сабаб табиатни асраб қолиш учун ҳавога карбонат ангидрид миқдорини кўпайишига сабаб бўлатган енгил автотранспортлар сонини камайтириш, йўлларни торайтириш, пиёдалар юриш қисмларини кенгайтириш ва жамоат транспорти сонини орттириш лозим. Ҳамда  Ўзбекистоннинг турли чеккаларидаги иқлим шароити ҳар хил бўлганлиги сабабли уларда ҳам айнан ўша шароитга мос дарахтлар чинор,  эман,  каштан,  оқ акация, ёнғоқ, қайрағоч,  сада каби дарахтлар сонини кўпайтиришимиз зарур.

Экотуризмдан  табиат озорланмасин

Ўтган асрнинг охирларидан бошлаб жаҳон туризми индустриясига аста-секин экотуризм кириб кела бошлади. Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш учун барча шароит етарли. Аммо бу табиатимизга янада зиён келтирмаяптими?  Экотуризм ривожлангач, фақатгина даромад орқасидан қувиб, ўзига хос табиий гўшалар топталмаяптими?

–Жаҳон туристик хизмат бозорида Ўзбекистоннинг экотуристик салоҳияти, табиий потенциали ва ресурсларини намойиш қилади, ҳудудларнинг, айниқса табиатнинг, геотизимларнинг экотуристик ресурслари ва имкониятларинидан янада самарали фойдаланишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб боришни рағбатлантириши мумкин, Ўзбекистонда жорий этилган туристик фаолиятда экотуристик хизматлар сифатини тубдан такомиллаштириш ва экотуристик хизматлар ҳажмини жадал ошириш имкони пайдо бўлади.Экотурлар, тоғ бағирларига саёҳат, чўл ҳудудлардаги туядаги сайр, нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё туристларининг эътиборини тортаётир,-  дейди  журналист-эколог Наргис Қосимова.

Экспертимиз сўзларига кўра, туристик маршрутлар ўтказилган  ҳудудлардаги  аҳвол яхши эмас. Масалан Навоий вилояти Қизилқум чўлидаги Тошўрмон сайёҳларнинг бетартиб бориши, тошларнинг олиб кетилиши натижасида  дунёдаги 3 тадан бири бўлган ноёб, қадимий  тошга айланган дарахт қолдиқлари камайиб бормоқда. Бу борадаги назорат эса ўта суст. Ёки Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги ноёб қадимги артефактлар, ибтидоий одамлар  чизилган суратлар тошнинг маҳаллий аҳоли ва  сайёҳлар томонидан бўлакланиши оқибатида йўқолиб бормоқда.  Зарафшон қўриқхонасининг Миллий табиат боғига айлантириб, тадбиркорларга экотуризмни  ривожлантириш учун ажратилган ерлардаги қурилишлар оқибатида Зарафшоннинг ноёб табиатига тиклаб бўлмас зарар етказилди. Зомин миллий табиат боғида назоратнинг деярли йўқлиги боис  айниқса, ёзда сой бўйи чиқиндиларга тўлиб кетади, дам олувчилар ноёб, аксарият ҳолатда “Қизил Китоб”га киритилган ўсимликларни, арча шохларини юлиб кетишади. Зоминда дам олувчилар томонидан эҳтиётсизлик билан  ўчирилмаган гулхандан ёниб кул бўлган салкам 80 гектар ўрмоннинг товонини ким тўлайди?- дейди куюниб Наргис Қосимова

  • Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш учун сайёҳларни, тадбиркорларни назорат қилиш, табиатни асраш, ҳуқуқбузарларни хоҳ у хориж фуқароси бўлсин, ҳох Ўзбекистон фуқароси  бўлсин жавобгарликка тортиш  чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим,–дейди эксперт,

“Яшил макон” –келгуси юз йилликларга татийдиган эзгу ҳаракат

-“Мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини самарали амалга ошириш учун “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Бу шунчаки номига ўтказиладиган бир тадбир ёки акция эмас. Бу — натижаси келгуси юз йилликларга татийдиган эзгу ҳаракат, Ўзбекистоннинг эртаси учун қайғуриб қилинаётган чин маънодаги хайрли ташаббус – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсида.  

Айтиш жоизки, мамлакатимиз ва бутун дунёдаги вазият ҳам экологик муаммоларга мана шундай тизимли ва самарали ёндашувни тақозо этмоқда. Экологик масалаларга бу қадар катта аҳамият қаратилиб, мана шундай умуммиллий лойиҳа ўтказилиши эса Ўзбекистон тажрибасида шу пайтга қадар кузатилмаган.

Экспертнинг сўзларига кўра, экиладиган кўчатларнинг ҳудудлар иқлим шароитини инобатга олиб танланиши масаласи ҳам мазкур лойиҳада ўз аксини топган. Мисол учун, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўп йиллардан буён ўстириб келинаётган, аммо тур сифатида бироз камёблашиб қолган дарахт ва буталар селекцияси масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир кўчат, аввало, экилаётган ҳудуднинг иқлим, тупроқ ва сув шароитига мувофиқлиги ҳам инобатга олиняпти, — дейди, Нарзулло Обломуродов

Яқинда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ Европа иқтисодий комиссияси, БМТ Та раққиёт дастури ҳамда “Замин” халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: шаҳарларда яшил ҳудудлар ва дарахтларни кўпайтириш” мавзусида ташкил этилган халқаро илмий-амалий семинарда италиялик профессор Франческо Феррини бир фикрни алоҳида таъкидлади: “Бутун дунёда шаҳарлар ўсмоқда, шунинг учун ҳам яшил майдонларни сақлаб қолишга эътибор зарур. Европа Иттифоқида 2030 йилга қадар 3 миллиард дарахт экиш дастури мавжуд бўлиб, Италияда 200 миллион дарахт экиш режалаштирилган. Шу боис, “Яшил макон” дастури анча юқори марраларни кўзлаган бўлиб, ҳар йили 200 миллион туп, беш йилда 1 миллиард кўчат экилиши нафақат мамлакат учун, балки бутун Марказий Осиёда экологик вазиятни яхшилаш учун улкан аҳамият касб этади.

Азиза Асланова
Мусаева Рушана

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×