- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Жорий йил 3-4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма “йўл харитаси” ижросининг бориши кўриб чиқилди. Энг аввало, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм, маданият ва бошқа устувор йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорлик лойиҳа ва дастурларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.