9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

“Microsoft” компанияси билан ҳамкорлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида замонавий Рақамли трансформация ўқув-илмий лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг, рақамли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тадқиқот олиб бораётган кафедра илмий изланувчилари томонидан амалга оширилган тадқиқот ва инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Шу ўринда алоҳида айтиб ўтиш керакки, тадбир давомида “Microsoft” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатли органи билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва бу орқали “Рақамли трансформация” ўқув-илмий лабораторияси учун лицензия олиш борасида музокаралар ҳам олиб борилди. Бунинг натижасида сертификатга эга бўлган тингловчилар халқаро меҳнат бозорида фаолият олиб бориш имкониятини қўлга киритадилар.

Лабораторияда профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва талабалар бевосита “Microsoft” (Дания) компанияси дастурларидан фойдаланиш имконига эга бўладилар. Шу билан бирга, сунъий интеллект соҳасида назарий ва амалий билимларини такомиллаштириш, илмий тадқиқотлар сифати ва мазмунини оширишга эришадилар.

 Тадбирнинг иккинчи қисмида “Microsoft” компаниясининг “Сунъий интеллект архитектураси” департаменти бошлиғи Умид Аҳмедов томонидан маҳорат дарси ташкил этилди. 

“Microsoft” компанияси билан “Сунъий интеллект” ва “Big Data” бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари учун доимий онлайн курсларни ташкил этиш бўйича келишувни йўлга қўйишга келишиб олинди. Шунингдек, сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари асосида ўқитиш бўйича киритилаётган ўқув фанлари ўрганилиб, хорижий эксперт сифатида “Microsoft” компаниясининг “Сунъий интеллект архитектураси” департаменти бошлиғи Умид Ахмедов жалб этилди.

 Мазкур ўқув-илмий лаборатория фаолиятининг йўлга қўйилиши бакалавриат ва магистратуранинг ўқув режасига мувофиқ киритилган “Сунъий интеллект 1, Сунъий интеллект 2” ҳамда “Сунъий интеллект ва нейротехнологиялар” фанлари бўйича дарс машғулотларини чуқурлаштириб ўргатиш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×