7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси кўриб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тақдимоти билан танишди.

Маълумки, 2025 йилда Тошкент шаҳрида Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказилади. Унга қитъамиздан кўплаб спортчи ва мураббийлар, делегациялар, журналистлар келади. Бу нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш мақсадида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Унинг лойиҳаси Англиянинг “Arup” муҳандислик компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Лойиҳага кўра, шаҳарча марказида олимпия стадиони, унинг икки ёнида ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади.  Барча шароитлар Осиё Олимпия кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ бўлади. Маъмурий бино, ётоқхона, музей ва хўжалик объектлари ҳам қурилади.

Мусобақалардан ташқари вақтда шаҳарча ўқув-машғулот базаси бўлиб хизмат қилади. Бу ерда Олий спорт маҳорати институти, спорт федерациялари ва соҳадаги бошқа муассасалар фаолият олиб боради.

Яна бир муҳим жиҳат: шаҳарча жойлашадиган Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб дарахтлар экилиб, сайилгоҳ ташкил этилади. У ер аҳоли учун очиқ бўлиб, сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳанинг қиймати, спортчи ва томошабинлар учун яратиладиган қулайликларни синчиклаб сўради. Мутасаддиларга ишлар ҳажми ва зарур маблағ миқдорини йилма-йил ҳисоб-китоб қилиб, аниқ режа шакллантириш, қурилиш бўйича тендер эълон қилиш юзасидан кўрсатмалар берди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича йиғилишда Президентимиз йўл четларида гуллайдиган ва барги рангли дарахтлар экиш мақсадга мувофиқлигини айтган эди. Тақдимотда шу борадаги режалар кўриб чиқилди.

Бунинг учун Тошкент шаҳрининг Кичик ҳалқа йўли, Мустақиллик, Навоий, Ислом Каримов, Афросиёб, Шаҳрисабз, Ойбек, Бобур каби 21 та кўчаси танлаб олинган. Уларда каштан, сирен, шумтол, лола дарахти, чинор, жўка каби манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган. Шунингдек, дарахтларнинг танаси тўғри ва илдизи мустаҳкам бўлиши учун репикаж усулида етиштириш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари манзарали кўчатлар билан бирга маҳаллаларда анжир, анор, хурмо каби мевали дарахтлар экиш, ишкомли кўчалар ташкил қилиш муҳимлигини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×