Мамлакат ҳудудида пул ўтказмалари тизимларининг фаолияти юзасидан
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмалари фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади.
➖ Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда.
➖ Қайд этиш лозимки, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
➖ Халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан мамлакатимиз ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилмоқда.