- Advertisement -
Қатор ОАВ вакилларининг мурожаатларига мувофиқ маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси томонидан Харков шаҳрида дипломатик ваколатхонага қарашли транспорт воситаси зарарлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди.
Дипломатик ваколатхона ахборотига кўра, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тезкор масалаларни ҳал этиш чоғида авторураргоҳда турган Элчихона микроавтобуси шрапнел томонидан зарар кўрган.
Шу билан бирга, ҳодиса туфайли Ўзбекистон фуқаролари ва Элчихона дипломатлари жароҳатланмаган.