2022 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида ТИВнинг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида вазирлик таркибий бўлинмаларига янги тайинланган раҳбарлар таништирилди:
Ибрагимов Бахтиёр Баҳодирович (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчиси лавозимида ишлаган) – Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди;
Мирзарахимов Сарвар Хамитжанович (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) –Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди;
Акрамов Умид Шуҳратович (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) – Хўжалик таъминот бошқармаси бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди.