Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш аъзолари бир қанча масалалар қатори ваколат муддати ниҳоясига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масалани ҳам муҳокама қилдилар.
Кенгаш қарори билан:
Хўжақулов Умиджон Рахматиллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Камбарова Файёза Шарафовна– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Қувватов Шавкат Чориевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Новрузов Озоджон Ҳасанович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Эргашев Беҳзод Хурсанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик , шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси лавозимига;
Меликузиев Нодирбек Ўлжақўзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Жўрабоев Сардор Тахирович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Кенгаш йиғилишида айрим судьяларни ваколат муддати даврига қайта тайинлашга доир масала ҳам муҳокама этилди.
Очиқ ва муқобиллик асосида ўтган танлов якунида Кенгаш қарори билан:
Мусаханова Мохира Алиакбаровна– судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Эгамов Нозимжон Мадаминович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шукурлаева Гули Юсуповна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.