6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

«Ўзсувтаъминот» АЖ: «Ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 74.2 фоизга етказилади».

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ҳамда ХМИ маблағлари асосида аҳолини ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Республика аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоизни ташкил этмокда, қолган 30,3 фоизи учун муқобил сув манбаларидан фойдаланилади.

Агар мустақилликнинг дастлабки 25 йилида соҳага жами 892 миллион доллар маблағлар ўзлаштирилган бўлса, сўнгги 5 йилда 416 миллион доллар ўзлаштирилиб, 2,6 миллиард доллар жалб қилинган.

2021 йилда ўзлаштирилган маблағларнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (53,8 млн. доллар), Жаҳон банки (36,0 млн. доллар) ва Ислом тараққиёт банки (17,7 млн. доллар) ҳиссасига тўғри келди.

2021 йилда Олот, Қоракўл ҳамда Қўшробод туманларида ичимлик сув таъминотини яхшилашга мўлжалланган лойиҳалар ишга туширилди.

Натижада, Олот туманида 91 минг, Қоракўл туманида 139 минг, Қўшрабод туманида 83 минг нафардан зиёд аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси Олот тумани 25 фоиздан 100 фоизга, Қоракўл туманида 15 фоиздан 92 фоизга етишига эришилди.

2022 йилда ҳам соҳани ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари иштирокида 18 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Жиззах, Гулистон, Ширин, Янгиер ва Бухоро шаҳарларида оқова сув таъминоти бўйича халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар ишга туширилиши кўзда тутилган.

Декабрь ойида Жаҳон банкининг қарийиб 10 миллион доллар қарз маблағлари эвазига Бухоро шаҳрида суткалик қуввати 100 минг куб метр бўлган оқова сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилади.

Натижада, 25 та МФЙда истиқомат қилувчи 282 минг нафар аҳолининг марказлашган оқова сув хизмати яхшиланади.

Ичимлик сув таъминоти оғир бўлган Қашқадарё,  Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги муаммоларни ечиш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан қиймати 2 миллиард 153 миллион долларга тенг бўлган 24 та янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда. 2021 йил давомида республика аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини ривожлантириш мақсадида жами 649 та ичимлик ва оқова сув объектларида 2 328,7 млрд. сўм миқдорда маблағлар ўзлаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 5,3 минг км ичимлик ва 303,2 км оқова сув тармоқлари тортилди, 474 та ичимлик ва оқова сув иншоотларида қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари бажарилди.

Ўтган 2021 йилда амалга оширилган ишлар натижасида республика аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 65,1 фоиздан 69,7 фоизга етказилишига эришилиб, 1,5 млн нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди ва 2,3 млн нафар аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшиланди.

Тадбирда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, жорий йилда инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жами 2,0 трлн сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиши натижасида 501 та лойииҳалар доирасида жами 527 та иншоот ва 5,5 минг км ичимлик сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиниши режалаштирилган.

Амалга оширилиши режалаштирилган ишлар натижасида республика аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоиздан 74,2 фоизга етказилиб, 1,6 млн нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланиши ҳамда 3,4 млн нафар аҳоли ичимлик сув таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.

Ўтган йил давомида жами 1700 ноқонуний сувга уланиш ҳолатлари аниқланиб, 210 млр. сўм жаримо солинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×