- Advertisement -
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде билан учрашди.
Мазкур жараёнда юртимизда халқ таълими тизимида халқаро тажриба жорий қилинишида ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ва истиқболли дастурлар муҳокама этилди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликда инклюзив таълим ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш йўналишига катта урғу берилиши юзасидан келишиб олинди.