- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Туркия «Маориф» жамғармаси раҳбари Бирол Акгун билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Туркия муносабатлари барча соҳаларда жадал ривожланаётгани таъкидланди.
Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди. Туркия делегациясининг Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идораларида бўлажак учрашувлари ўзаро тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, илғор таълим технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорликнинг аниқ режаларини белгилаш имконини беришига ишонч билдирилди.