20.7 C
Узбекистан
Понедельник, 16 сентября, 2024

“Табаррук зиёрат” лойиҳаси Туркий давлатлар ташкилоти эътиборида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти туризм соҳаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳининг XVI йиғилиши Ўзбекистон Республикаси, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларнинг туризм ва спорт вазирликлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Венгрия сайёҳлик агентлиги раҳбари ҳамда Туркманистон ҳукуматининг туризм соҳаси мутахассислари онлайн форматда қатнашишди. Йиғилишда ишчи гуруҳ “Табаррук зиёрат” концепцияси асосида ҳамкорликни ривожлантириш, ташкилот тарихида биринчи марта “Туркий дунё туризм пойтахти” деб эътироф этилган Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон томонидан “Табаррук зиёрат” лойиҳаси доирасида “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни, шунингдек, Қўқон шаҳрининг туркий дунё туристик пойтахт мақоми асосида ҳунармандларнинг қўшма кўргазмалари, этноспорт мусобақалари, шунингдек, маданий меросни асраб-авайлаш ва таъмирлаш тадбирларини ташкил этишни режалаштирилган. “Йўл харитаси” ташкилотга аъзо бўлган барча мамлакатлар учун амал қилади ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича асосий алоқа нуқталарини белгилаб беради.

Йиғилишда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Инвестициялар ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи Мустафо Ўздемир, Европа Иттифоқи ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Гезде Шаҳин, маданият ва туризм бўйича мутахассис Айбике Делиедан иборат Туркия делегацияси лойиҳани амалга ошириш ҳамда туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирган. Шунингдек, туризмнинг турли йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тажриба алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини қайд этишди.

Қозоғистондан Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Рашид Аюпов, туризм бошқармаси бошлиғи Гулмира Ахбердиева, инвестиция ва экспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нургул Абдураззоқова, “Туркистан Тоурисм Сентер” туристик ахборот маркази директори Олжас Шинтаев иштирок этишди. Рашид Аюпов ишчи гуруҳ аъзоларини Қозоғистоннинг туризм салоҳияти, жумладан, Туркистон вилоятининг туркий дунёда тутган ўрни билан таништирди.

“Turkistan Tourism Center” туристик ахборот маркази директори Олжас Шинтаев “Табаррук зиёрат” лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдирди.

Қирғизистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Туризм департаменти директори ўринбосари K.Кенжеметова муқаддас зиёрат лойиҳаси бўйича экотуризмни ривожлантириш йўлида ҳамкорликни таклиф қилди.

Ташриф доирасида меҳмонлар буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги хотирасига бағишлаб, туркий тил тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ арбоб илмий фаолият олиб борган Мирзо Улуғбек мадрасаси, шунингдек, Ҳазрати Имом Мотуридий мақбараси каби шаҳарнинг сайёҳлик масканларида бўлишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди. "Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича,...

Больше похожих статей

×