8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ходимларнинг 335 млн сўмлик иш хақи ундириб берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 38 нафар фуқаронинг “Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки” масъулияти чекланган жамияти томонидан иш хақи пулларини ўз вақтида тўланмаётганлиги масаласида ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, “Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки” МЧЖ 2020 йил 1 августдан то 2021 йил 1 октябргача ишланган давр учун ходимларига 335.610.914 сўмга яқин иш ҳақларини тўламаган.

Ваҳоланки, “Узагросервис” АЖ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ раҳбарларига 2021 йил 16 сентябрь куни йўллаган хатда, ишчи ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини сўзсиз таъминлаш мақсадида раҳбарлик қилинаётган жамият ва қўйи корхоналарни иш хақи ва бюджет тўловларидан мавжуд қарздорликларини амалда ажратилаётган ғалла 2022 йил ҳосили учун имтиёзли кредит маблағлари ҳамда бошқа манбаалар ҳисобидан ундириш чораларини кўрилишини талаб қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига биноан Омбудсман томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига мурожаатчиларнинг манфаатларида даъво ариза киритилди. Даъво аризаси ўрганиб чиқилиб, суд буйруқлари билан умумий ҳисобда 335.610.914 сўм миқдорида иш хақи ундирилиши ва дарҳол ижрога қаратилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×