2021 йил 7 январь куни эрталабги соат 03:58 ларда Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси мониторинг марказига, Фарғона шаҳрининг Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган Миллий банкга қарашли банкоматдан “ташвиш хабари” келиб тушади.
Фарғона шаҳар қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари тушган хабар асосида белгиланган манзилга етиб боришганида, номаълум шахс томонидан банкомат эшигини темир жисм ёрдамида бузишга уринаётганлиги аниқланган.
Қўриқлаш ходимлари томонидан кўрилган тезкорликдаги чора-тадбир натижасида ушбу шахс воқеа жойида қўлга олиниб, ўрнатилган тартибда Фарғона шаҳар ИИО ФМБга топширилган.
Аниқланишича, ушбу шахс Фарғона туманида яшовчи 1994 й. т., фуқаро Х. Л.,эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.