29.9 C
Узбекистан
Среда, 14 мая, 2025

Бухоро вилоятида қуввати 270 мвт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йилнинг 31 декабрь куни Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилди.

Ҳозирда мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар жадаллаштирилмоқда. Станция яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди.

Ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Лойиҳа қурилмаларининг фойдали иш коэфициентининг юқорилиги ҳисобига йиллик 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газга қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади, бунинг натижасида (ушбу 900 миллион киловатт-соат электр энергияси билан) 450 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Қурилиш давомида 500 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида, туманда 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

Мазкур инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×