“Amirsoy”да янги дор йўли эксплуатацияга тушириш маросимида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этиб, тадбирни очиб берди.
Бугунги кунда, “Amirsoy” кўпчилик юртдошларимизнинг севимли дам олиш масканларидан бирига айланиб улгурди. 26 декабрь куни Туризм ва спорт вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида “Amirsoy Express” янги дор йўли очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу янги дор йўлининг қурилиш даври 2021 йилнинг 1 май кунидан то шу йилнинг 15 декабрига қадар давом этди. Бу ердаги кабиналар сони 74 тани ташкил этиб, кабина сиғими 10 кишига мўлжалланган. Янги дор йўлида саёҳат вақти 9 дақиқадан иборат бўлиб, ҳаракат тезлиги 6 м/с ташкил қилади.
Дам олиш масканларимизда бундай хизматларнинг йўлга қўйилиши охир-оқибат Ўзбекистон туризмида мавсумийлик тушунчасининг йўқолишига олиб келади, яъни сайёҳлар қайси мавсум бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон сайёғлик салоҳиятига баҳо беришлари мумкин.