21.6 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди … ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР ЁМОН ЭМАС, КЕЛГУСИ РЕЖАКУ ОРЗУ БЎЛМАСА БЎЛДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Мурот Азимов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида Қашқадарё вилояти аҳолисига мурожаат қилди.

Вилоят ҳокимини аҳолига қилган мурожаатида жорий йил 1 декабрь ҳолатидага кўра вилоятнинг иқтисодий кўрсатеичлари таҳлил қилинди.

Сессияда маълум бўлишича, 2021 йилда Қашқадарё вилоятида инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 3 трлн 900 млрд сўмлик 853 та ҳудудий ҳамда 157 миллион 200 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлари ҳисобига 6 та йирик лойиҳа тўлиқ қувватда ишга туширилган.

Ҳоким ёрдамчилари ўз «буджети» доирасида субсидиялар бериш, жамоат ишларини ташкил этиш ҳамда касбга ўқитишга маблағ ажратиш, маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик учун кредитлар бериш орқали 82 минг 642 нафар аҳолини иш билан таъминлайди. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 22 минг 410 нафар аҳолига иш ўрни яратилади.

Қарши аэропорти ёнидаги алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этиладиган 120 гектар майдонда саноат “Технопарки” ҳамда Китоб туманидаги “Ургут эркин иқтисодий зона”си филиали фаолияти йўлга қўйилиб, 6 та туманда кичик саноат зоналари ташкил қилинади.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш мақсадида 73 та давлат активлари 71 млрд. сўм бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади.

Бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида инвестиция мажбурияти билан сотилган 97 та объект негизида 157 млрд. сўм ва 8 млн. доллар миқдорида лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 1 800 та янги иш ўрни яратилади.


Саноат тармоқларининг драйвер йўналишларидан келиб чиқиб Чироқчи, Нишон ва Косон туманлари гўшт ва сутни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган алоҳида “Қашқадарё бренди” яратилади.

Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ, Деҳқонобод туманларида 412 гектар писта плантациялари барпо этилади ва вилоятда пистачилик ассосиацияси ташкил қилинади.

Давлат-хусусий шериклик асосида Қарши Давлат университетида 2 та 800 ўринли ҳамда Қарши муҳандислик — иқтисодиёт институтида 1 та 400 ўринли талабалар учун турар-жой қурилади.

73 минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади. Хусусан,5 минг 600 нафар ёшларга 250 млрд сўм миқдордаги имтиёзли кредитлар, 8 минг нафарига “Ёшлар дафтари” ва бандлик жамғармаси ҳисобидан 12,6 млрд.сўм субсидиялар ажратилади ҳамда 16 минг нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ажратиб берилади.

60 минг нафар ёшлар спортга, 70 минг нафари маданият ва санъатга, 20 минг  нафари ҳарбий ватанпарварлик фестиваллари, акцияларга жалб этилади.

Маданият муассасалари моддий техник базасини мустаҳкамлаш доирасида Қарши шаҳрида вилоят қўғирчоқ театри, Деҳқонобод  туманида 1 та маданият маркази учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилади. Шахрисабз шахрида миллий театр ташкил этилади.


Бугун мамлакатимиз миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоа мақсади — Янги Ўзбекистон қиёфасини яратишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларига бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш...

Больше похожих статей

×