21.5 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Обод маҳаллалар кўпаяверсин!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев маҳалла институтига доимий равишда эътибор бериб келмоқда. Чунки одамларнинг умри, туғилишдан сўнгги  кунларигача, ана шу маконда ўтади.   Бундай эътиборнинг ёрқин мисоли сифатида республикамизда маҳалла ва оилалар, ёшлар ва кексалар  билан шуғулланувчи махсус вазирликнинг ташкил этилганлиги ҳамда “Обод маҳалла” дастурининг амалга оширилаётганлигини  кўрсатиб ўтиш лозим. Натижада, мамлакатимизда  ҳаёт кечириш учун ҳар жиҳатдан қулай, гуллаб яшнаётган маҳаллар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Биз яқинда Юртбошимиз ташаббуси билан, бир йил аввал Тошкент шаҳрида ташкил этилган Янги ҳаёт туманининг  Ал-Фарғоний номли маҳалласида бўлдик. Мазкур маҳаллада 2330 та оилада саккиз мингтадан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудида Тошкент металлургия заводи, пластмассадан замонавий эшик ва ромлар тайёрловчи “IMZO” компанияси каби ўнлаб корхоналар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган.  Кўп қаватли тураржой, котежлар ва маъмурий бинолар қад кўтариб турган кўчалар обод ва тоза, серқатнов  йўл-йўлаклар равон, МФЙ идорасининг янги биноси ишлаш ва турли тадбирлар (йиғилишлар, учрашувлар, мусиқа ва китобхонлик кечалари)ни ўтказиш учун   қулай.   

“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” ва “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари эгаси, самарали меҳнати учун “Спарк” автомашинаси билан тақдирланган   маҳалла фуқаролар йиғинининг раисаси Наргизахон Исоқовани суҳбатга тортдик.  “Аҳолимиз Янги ҳаёт тумани ташкил этилганидан беҳад ҳурсанд, – дейди Нигорахон опа, – зеро туманнинг ташкил этилиши билан давлат идоралари одамларга янада яқинроқ бўлиб, улар кўтарадиган масалаларни ҳал этиш тезлашади. “Одамлар давлат идораларига эмас, давлат идоралари одамларга хизмат қилади” тамойилига тўлиқ амал қилиниши учун қулай  шароитлар яратилди. Маҳалламиз аҳил, бир оила бўлиб яшашади. Жиноятчилик борган сари камайиб бормоқда, оилаларда ажралиш ҳолатлари юз бермаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Яқинда Президент сайловларида фаол иштирок этиб, бахтли келажагимиз учун овоз бердик. Сайловда халқимизнинг асл фарзанди Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб бўлиб,  Президентликка қайта сайланганлигидан кўксимиз тоғдай кўтарилди. Келаси режаларимизни ҳам муваффақиятли бажаришимиз, болаларимиз келажаги учун ишончимиз янада кучайди.  Мана бугун маҳалламизда  шодиёна – Янги ҳаёт деб аталган туманимиз ташкил этилганлигининг бир йиллигини нишонлаяпмиз. Тадбиримизга хуш келибсиз!”, – деб бизни “Бухоро” кафесига таклиф қилди…

Ичкарида қувноқ мусиқа янграр. Залда маҳалла фаоллари, нуронийлар, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, тадбиркорлар тўпланишган. Кўтаринки руҳда ўтган анжуманда туман ҳокими Ҳ.Иноғомов йиғилганларни туман ташкил топганининг бир йиллиги билан табриклаб, ортда қолган даврда аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, мактабгача таълим ва ўқув юртларида ўқув-тарбия масалаларига эътиборни кучайтириш, ҳудудни ободонлаштириш соҳаларида қилинган ишлар, келаси йил ва яқин келажакдаги вазифалару режалар  хусусида сўзлаб берди. “Нуроний” жамғармаси фаоли, таниқли журналист Абдусамад Исоқов, республика телевидениесининг сиёсий шарҳловчиси Қобилжон Каримжонов ва бошқалар туманда амалга оширилган салмоқли ишлар учун фаоллар, Қ.Раҳматуллаев каби саховатпеша тадбиркорларга миннатдорлик билдирдилар. Миллий  анъанага кўра тумандаги ўзгаришларга катта ҳисса қўшган фаолларга  эҳтиром кўрсатилиб, тўн кийгизилди. Тадбир ажойиб куй ва қўшиқлар билан давом этиб, барчанинг кайфиятини кўтарди.

Юртимизда шундай обод маҳаллар кўпаяверсин!

Республика “Нуроний” жамғармаси фаоллари

Собир  ҚУРБОНОВ

Носир  ТОИРОВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×