26.2 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Самарқанд шаҳар ҳокимининг мурожаатида нималар ҳақида сўз юритилди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига мурожаати бўйича сессиялар бўлиб ўтмоқда. Унда 2021 йилда амалга оширилган ва эришилган ижтимоий-иқтисодий натижалар ҳамда 2022 йил учун истиқболли режалар ҳақида сўз бормоқда.

Самарқанд шаҳар Кенгашида шаҳар ҳокими Б.Облоқулов кенг жамоатчиликка мурожаат қилди. Мурожаатда 2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари хусусида сўз юритилди.  

Қуйида қатор муҳим йўналишлар бўйича амалга оширилиши мўлжалланган ишлар билан танишишингиз мумкин.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича

Президентимизнинг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш белгилаб берилган. Биринчиси – уларга замонавий билим бериш, иккинчиси – ёшлар бандлигини таъминлаш. Кейинги йиллардаги ислоҳотлар, ташаббус ва янги тизимлар замирида ана шу мақсад мужассам.

Жумладан, шаҳарда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар учун жорий йилда 24,5 миллиард сўм ажратилган. Ҳозирги кунга қадар 600 нафардан зиёд ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва кенгайтириши учун 15 млрд сўмга яқин кредит ажратилди.

 “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни дастурлаш тилларини ўзлаштиришга қизиқтириш орқали уларни иш билан таъминлаш мақсадида шаҳардаги 28 минг 835 нафар ёшлар ўқитилиб, 19 минг нафардан кўпроғи сертификатлар олди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

2021 йил аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида туб бурилиш йили бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Аввало, Президентимиз томонларидан аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик мавжудлигини биринчи марта тан олиб, уни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар бошланди.

Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилди. Дафтарларга киритилганларга манзилли ёрдам кўрсатилди.

Шаҳарда 2020 йилда 12 минг 900 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилган сифатида рўйхатга олинган бўлса (режа 11000 нафар, 117%), жорий йилнинг ўтган даврида 9 минг 102 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилди. 2022 йилда 11 минг 935 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиниши режалаштирилган. 

Бундан ташқари, шаҳарда 2020 йил давомида 14 278 нафар норасмий ишлаётган ишчи-ходимлар фаолияти расмийлаштирилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври ичида 13 149 нафар норасмий ишлаётган ишчи-ходимлар расмийлаштирилди ва режа 106 фоизга бажарилди (режа 12 420нафар). 2022 йилда ҳам 3881 нафар норасмий ишлаётган ишчи-ходимлар фаолияти расмийлаштирилиши режалаштирилган.

Маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар ҳақида

Кейинги йилларда маҳалла фуқаролар йиғинига бўлган эътибор ва ғамхўрлик кўлами кенгайди, ҳуқуқ ва манфаатлари ошди. Бугун маҳалла ишончли тузилмага айланди.

2022 йил 1 январидан бошлаб шаҳардаги 215 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари тўлиқ иш фаолиятини бошлайди. Бу вазифага ҳокимият, иқтисодиёт, ивестиция, солиқ, молия, банк идораларининг республика, вилоят, туман (шаҳар) бўлимларидан олий маълумотли, тажрибали ҳамда маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган иқтисодчилар танлов асосида ишга олинди. 

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари маҳаллалар билан танишиш ишларини бошлаб юборди. Дастлабки хатлов натижаларига кўра 215 та маҳалланинг 20 та йўналишдаги 302 та ўсиш нуқталари (драйверлари) аниқланиб олинди.

Мисол учун, 162 та маҳаллада хизмат кўрсатиш, 30 та маҳаллада туризмни ривожлантириш, 58 тасида эса текистил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.

Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. 

Соғликни сақлаш соҳаси бўйича

Тинчлик ва соғлик – инсон ҳаёти учун энг керакли неъматлар. Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган. 2022 йилда ҳам бу борадаги ишлар кенгайтирилади. 

Келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш – энг муҳим вазифалардан бири бўлади. Пандемия сабоқларидан келиб чиққан ҳолда, барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилади. 

Ҳар бир маҳаллада, энг аввало, 5 ёшгача болалар, шунингдек, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизими жорий этилади.Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2022 йилда қамров ҳозирги 25 фоиздан 30 фоизга етказилади.

Самарқанд шаҳрини “миллионлик шаҳар”га айлантириш хусусида

2022 йилда Самарқанд шаҳрини “миллионлик шаҳар”га айлантирилади. Самарқанд шаҳри ва унга ёндош ҳудудларда бугун бир миллиондан ошиқ аҳоли яшайди. Паст Дарғом туманининг бир қисми қўшилиб кетган, Самарқанд туманининг қарийб 90 фоиз қисми шаҳар таркибида турибди. Самарқанд “миллионлик шаҳар” бўлади ва унинг таркибида бешта туман тузилади.

Дунёда “миллионер шаҳар”ларнинг ўз статуси бор. Ҳар қандай бизнесмен бирор туманга пул қўйишдан олдин аҳолиси қанчалигига қизиқади. Меҳнат ресурси борми-йўқми, деб сўрайди. Одам кўп бўлса, бу ерга пул тикади. Нега тикади, чунки шаҳарда кўп одам бўлса, кўп ейди, кўп одам кириб-чиқади. Шунинг учун ҳам миллионли шаҳарнинг статуси ўзгача.

Ҳозирги кунда ишлаб чиқилган таклифларга кўра, Сиёб, Мароқанд, Суғдиёна, Боғишамол ва Қорасув туманлари барпо этилиши мумкин. Ҳар бир туманнинг асосий ўсиш нуқталари ҳам белгиланган.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади

"Тошкент" халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда...

Больше похожих статей

×