12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Олмазор тумани жорий йилни муносиб кузатди(ми?)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун шаҳар ва туманлар кесимида ҳокимларнинг чиқиши барчанинг диққат-эътиборида. Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ҳам халқ олдида ҳисобот берди.

Уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш натижасида жорий йил бошига 2611 та оила “темир дафтарга” киритилган эди. Мазкур оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда доимий даромад манбаи билан учун бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилиб, уларга 3,7 млрд.сўм моддий ёрдам ажратилди.

“Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида “темир дафтар” даги оилаларга 700 млн.сўмга яқин, 2,5 минг нафар 16 ёшга тўлмаган болаларга 1,25 млрд.сўм моддий ёрдам кўрсатилди, 9540 нафар аъзосининг бандлиги таъминланди.

2326 та оила доимий даромад манбаига эга бўлганлиги боис шароити яхшиланди ва  Халқ депутатлари Олмазор тумани кенгашининг қарори билан “Темир дафтар” рўйҳатидан чиқарилди. Бугунги кунда  рўйҳатда қолган 285 та оиланинг доимий равишда ҳолидан хабар олиб туриш ва тиббий ёрдам кўрсатилиши давом эттирилмоқда.

Йил бошида ишчи гуруҳлар тузган ҳолда хонаднома-хонадон ўрганиш орқали 75 328 нафар аёлларнинг ҳар бири бўйича алоҳида ўрганиш ўтказилди, анкеталар шакллантирилди, уларнинг мутахассислиги, қизиқишлари, иш билан таъминланганлиги ва қайси соҳада ишлаш истаги борлиги аниқлаб олиб манзилий “Йўл харита”ни шакллантириб олинди.

Жорий йил давомида “Аёллар дафтари” бўйича 2 босқичда ишлар ташкил қилинди ва 9 та тоифага асосан рўйҳатга жами 5 988 нафар фуқаролар киритилиб, ҳар бири бўйича тегишли ишлар олиб борилди. Умумий ҳисобда аёлларга жами
2,2 млрд.сўм маблағлар ажратилиб моддий ёрдам берилган.

Шунингдек, 1273 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди, 1793 нафарига соғлиғини тиклашда тиббий ёрдам, 1284 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ҳамда 291 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди. 15 нафар оғир ижтимоий шароитдаги

2021 йил давомида сектор раҳбарлари томонидан 118 маротаба ёшлар билан учрашувлар, 105 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилган. Очиқ мулоқот ва сайёр қабулларда 1 500 нафар ёшлар турли муаммо ва таклифлар билан иштирок этган, 1 395 нафар (93%) ёшлар муаммолари бартараф этилган.

Учрашувларда кўтарилган ва ҳал этилган масалаларнинг энг катта қисмини моддий ёрдам кўрсатиш (622 та), пандемия даврида озиқ-овқат ва дори-дармон билан ёрдам кўрсатиш (315 та), бандлигини таъминлаш (197 та), тадбиркорлик билан шуғилланиш учун кредит ажратиш (39 та) масалалар ташкил этиб, 285 та таклифлар билдирилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан 59 мингдан ортиқ ёшлар орасида ўтказилган ўрганиш натижалари асосида “ёшлар дафтари” рўйҳатлари шаллантирилиб жами 3 569 нафар ёшлар киритилди.

Йил давомида рўйҳатга киритилган ёшлар билан тизимли ишлар олиб борилдиб, бугунги кунга қадар жами 3423 нафарига амлий ёрдам кўрсатилиб, рўйҳатдан чиқарилган. Жумладан,

3 016 нафарининг бандлиги таъминланди, 425 нафарига 418,3 млн.сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 32 нафар ёш тадбиркорларга жами 167,5 млн.сўмлик асбоб-ускуналар харид қилишга маблағ ажратилди, 143 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг тўлов контракти тўлаб бериш учун 830,8 млн.сўм, ҳарбий хизмат шартномаси бўйича 540,4 млн.сўм, касб-ҳунарга ўқитиш шу жумладан ҳайдовчилик курсларида ўқиш учун 44,5 млн.сўм маблағлар тўлаб берилди. 5 нафарига даволаниш учун 43 млн.сўм маблағ ажратилди.

Бугунги кун ҳолатига “ёшлар дафтари” рўйҳатида 146 нафар ёшлар қолган бўлиб, уларга кўмаклашиш ишлари давом этмоқда.

Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида жами 815 нафарига 1,6 млрд.сўмлик моддий ёрдам ажратилди. Шу жумладан, фуқароларни даволаш ва жарроҳлик операциялари сарф-ҳаражатларини қоплаб беришга 635 млн.сўм маблағлар тўлаб берилди.

Кекса авлод вакиллари ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Туманда 15 кишидан иборат Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, 59 та маҳаллада “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари ташкил этилган.

870 нафар нуронийларнинг муқаддас қадамжоларга саёҳатлари уюштирилди. Оммавий спорт турлари бўйича маҳаллаларда 224 маротаба мусобақа ташкил этилиб, 25 мингга га яқин ёшлар жалб этилди. Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган 347 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. 

Октябрь ойида «Кексалар ҳафталиги» доирасида нуронийларнинг “Янги Ўзбекистон боғи”га саёхати уюштирилиб, “Бир пиёла чой устида ширин суҳбатлар” тадбири ўтказилди. 28 нафари «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жорий йил туман ҳисобидан давлат бюджетига 1 трлн 402 млрд.сўм, шунингдек маҳаллий бюджет ҳисобига 107,1 млрд.сўм тушум йўналтирилди.

Халқ депутатлари кенгаши билан келишган ҳолда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, марказий ва ички йўлларга асфальт ётқизиш ва таъмирлаш учун 19,3 млрд.сўм, ижтимоий соҳа объектлари моддий базасини мстаҳкамлаш ҳамда мукаммал таъмирлашга, хусусан умумтаълим мактабларига 4,4 млрд.сўм, мактабгача таълим ташкилотларига 600 млн.сўм маблағ ажратилган бўлса, соғлиқни сақлаш муассасаларига 300 млн.сўм маблағ йўналтирилди. Фуқаролар ташаббуси жамғармасига 6,6 млрд.сўм, “Саҳоват ва кўмк” жамғармаси, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 3 млрд.сўмга яқин маблағлар йўналтирилди.

         Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича жорий йил учун 24,3 млрд.сўм солиқлар ҳисобланган бўлиб, шундан 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига 27,1 млрд.сўми (111%) ундирилди.  

Туманда 2021 йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 5 трлн. 100 млрд сўм, ёки аҳоли жон бошига 13,2 млн.сўм ташкил этади. (2020 йилда саноат ҳажми
4 трл.550 млрд.сўм, ёки аҳоли жон бошига ҳисоблаганда
12,1 млн.сўм бўлган, 112,8 фоизга ошган).
2022 йилда бу кўрсаткични 5,8 трлн.сўмга, 2026 йилга эса 9,1 трлн.сўмга (ёки аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 21,1 млн.сўм) етказиш вазифасини ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.

Ҳудудий хизматлар ҳажми йил якуни билан 8 трлн. 115 млрд.сўм, ёки аҳоли жон бошига 21,2 млн.сўм ташкил этди (2020 йил — 4 трл.566 млрд.сўм, ёки аҳоли жон бошига 12,1 млн.сўм бўлиб жорий йил 126% ошган). 2022 йилда бу кўрсаткич 9,9 трлн.сўмга, 2026 йилга 19,4 трлн.сўмга (ёки аҳоли жон бошига — 44,9 млн.сўм) етказилади.

Туманда ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳисобидан жорий йилда умумий қиймати 3 трлн. 543 млрд.сўм бўлган 94 та лойиҳа амалга оширилади. Бунда тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар жами 253,7 млн.доллар ташкил этиб,ўтган йилга нисбатан 110,8 млн.долларга, ёки 1,74 баробарга ошган.

Экcпорт ҳажмини ошириш борасида жорий йилда тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди ва 10 ойлик якуни билан экспорт ҳажми 126,3 млн.долларни ташкил қилмоқда ва йил якуни билан бу кўрсаткични 139 млн.долларга етказиш кўзда тутилган.

2022 йилда ҳам бу ишларимизни жадаллаштириб,
150 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилади. Кейинги йилларда ҳам экспорт ҳажмини кенгайтириб 2026 йилга келиб бу кўрсаткични 160 млн.долларга етказилади.

(2020 йилда экспорт ҳажми 105 млн.доллар бўлган, жорий йилда 145 фоизга ошган).  

2020 йил якуни билан 9 032 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 10 258 тага етган.

Қулай бизнес муҳитини яратиш мақсадида жорий йилда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 20 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган. Кейинги йилда эса 25,0 млрд.сўмлик кредитлар ажратилиши режалаштирилган.

Жорий йил 1 декабрига 220 та якка тартибдаги тадбиркорга кўмаклашган ҳолда фаолиятини тиклашга эришилган, 843 нафари янги тадбиркор сифатида рўйхатга олинди.

Иқтисодиётда кичик бизнеснинг улуши ошиб бормоқда ва  бугунги кунга санот маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кичик бизнес улуши 72 фоизга, хизмат кўрсатишда эса 38 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳудуд ва тармоқларни комплекс ривожлантириш инвестиция дастури, саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобига камида 3 минг 548 та доимий иш ўринларини яратиш белгиланган бўлса, бугунги кунга 3 минг 606 та иш ўринлари ташкил этишга эришилди.

Кўрилган чоралар натижасида ҳозирда 138,3 минг нафар иқтисодий фаол аҳолининг 128 минг нафарининг бандлиги таъминланган ва туманда ишчизлик даражаси 7,4 фоизни ёки ишсизлар сони 10,3 минг кишини ташкил этмоқда.

Кўп қаватли уйларнинг 42,2 минг.кв.м том қисми мукаммал ва 17 минг.кв.м қисми жорий таъмирланди, 135 та кириш йўлаклари, 39 та лифт, 40 та электр тақсимловчи шити, 9,8 минг п/м иссиқлик тик қувурлари таъмирдан чиқарилди, 103 та уй фасади ва 245 тасининг ертўласи таъмирланди. Шунингдек, кўп қаватли уйлардаги 30 та эскирган лифтлар янги лифтларга алмаштирилди.

Жорий йилда Тижорат банклари томни таъмирлашга
2 млрд.сўмдан
кўпроқ имтиёзли кредит ажратилиши орқали 20 та уй том қисмини мукаммал таъмирлаш қопламани “шатровый” кўринишда, тунка томга алмаштирилди.

  Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ҳам Дастурга асосан 5,3 км иссиқлик, 5,8 км ичимлик суви ва 74 км электр таъминоти тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 34,49 км иссиқлик, 27,6 км газ, 50 км ичимлик суви ва 90 км электр тармоқларини жорий таъмирлаш, 38 та иситиш қозонларини жорий таъмирлаш, 9 км иссиқлик тармоқлари изоляция қопламасини тиклаш, 62 та эскирган газ тақсимлаш пунктини янгисига алмаштириш, 487 та газ тақсимлаш пунктини профилактик таъмирлаш, хонадонларда 33,4 минг.дона ҳаво ва тутин мўриини текшириш, 65 та электр таъминоти транформатор пунктини мукаммал ва 115 тасини жорий таъмирлаш, 33 та янги транформаторлар ўрнатиш ишлари якунланди.

Туман аҳолиси тўлиқ ичимлик суви билан таъминланган бўлса,  оқава сув тармоқлари билан таъминланганлик даражаси 85 фоиз ташкил қилади. Бугунги кунда туманда қўшимча 19,5 км оқава сув тармоқларини қуриш зарур. Мазкур ишлар 2022-2024 йилларда, ишлаб чиқилган муҳандислик-коммуникация тизимини ривожлантириш дастури асосида бажарилади.

Барча 59 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида кенг қаровли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди ва бунга жами 131 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ ажратилди.

Натижада тумандаги маҳаллалар ҳудудида 550 минг кв.м га яқин ички йўллар таъмирланди, 156,0 минг кв.м пиёдалар йўлаклчаларига бетон қопламаси ётқазилди, 97 та болалар майдончалари, 85 та “Workout” майдончалари ва 11 та минифутбол стадионлари барпо қилинди. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида маҳаллалар ҳудудида дам олиш масканлари барпо қилиниб, 150 та айвончалар, 650 та ўриндиқлар ва 175 та тунги ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Бундан ташқари тумандаги 25 та умумтаълим мактаби, 10 та мактабгача таълим ташкилоти, 2 та оилавий поликлиника ва туман кўп тармоқлари марказий поликлиникада жами 44,7 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди.

Юртбошимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 10 та кўча, 3 та марказий майдон ҳамда маҳаллаларда 58,3 минг дона манзарали дарахт ва бута кўчати экилиши режалаштирилган. Бугунги кунга жами 31 минг (53 фоиз) туп дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Туман ҳудудидан оқиб ўтган 3 та каналнинг 5,25 км қирғоқлари мустаҳкамланади ва сайилгоҳлар ташкил этилади. Жумладан, “Қичқириқ” каналининг “Бўстонобод” ва “Истиқбол” маҳаллалари ҳудудидан ўтган қисмида каналнинг икки томонини тартибга келтириб, дарахт ва буталар экилиши ҳамда сайилгоҳ ташкил қилиш бўйича ташаббускорлар жалб қилинмоқда.

Жумладан, “Аҳил”, Ниҳол”, “Мойариқ”, “Гуручариқ” ва “Мирзо Ғолиб” маҳаллалари ҳудудида мактабгача таълим муассасалари мавжуд эмас. Мазкур масалани ҳал қилиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 5 та маҳаллада 300 ўринли янги мактабгача таълим ташкилотларини  қурилиш ишларини Инвестиция дастурига киритилган ҳолда амалга ошириш таклифи берилган.

4, 168, 182, 299 ва 569-сон мактабгача таълим ташкилотини Инвестиция дастури асосида реконструкция қилиш зарур.

Кўрсатиб ўтилган ишлар натижасида жами 1660 нафар болалар мактабгача таълим билан қўшимча қамраб олинади. Туманда 36 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, 2021 йилда 25 та умумтаълим мактаблари таъмирдан чиқарилди.

Туманда 11 та оилавий  ва туман марказий кўптармоқли поликлиникаси, болалар стоматология поликлиникаси, Фтизиатрия ва тери-таносил касалликлари диспансери, 2 та туғруқ  комплекси, юқумли касалликлар, Фтизиатрия ва Пульмонология клиник касалликлар шифохоналар фаолият юритмоқда.

2021 йилда соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларнинг фаолиятини янада яхшилаш мақсадида 3 та оилавий поиклиника мукаммал таъмирланди. Туманда коронавирус инфекцияси билан касалланганланларни ўз вақтида аниқлаш чораларини кўриш мақсадида, Бош Вазиримизнинг бевосита ёрдамлари асосида туман Санитария эпидемиологик осойишталик бўлими замонавий таҳлил ускунаси (ПЦР) олиб берилди.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиб, бугунги кунга келиб эмланиши лозим бўлган 237 минг аҳолининг 168,4 минг нафари, ёки 72 фоизи қамраб олинган. Шу жумладан, 103,3 минг нафари тўлиқ вакцина курсини олганлар.

Бугунда туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 11 та поликлиникада аҳолига кардиологик тиббий ёрдам кўрсатилади.

Жами 29392 нафар кардиологик беморлар “Д” назоратида туради. 2020 йил давомида 46 нафар (ҳар 100 000 аҳолига нисбатан 12,2 ), 2021 йил 9 ой давомида 26 нафар (ҳар 100 000 аҳолига нисбатан 6,8) беморлар эндокрин касаллиги  асоратларидан вафот этган.

Бугунги кунда туманда бирламчи тизимда 12 та кардиологик штат бўлиб, кардиолог шифокори етишмовчилиги мавжуд эмас

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш доирасида бугунги кунда барча ишларни “маҳаллабай” ташкил этиш бўйича “йўл ҳаритаси” тасдиқланди. 59 та маҳаллада хатлов ўтказиш учун 160 та “тиббиёт бригадалари” ташкил этилиб, 160 нафар шифокор, 438 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштироки таъминланди.

Жараён якуни билан 339 417 нафар аҳоли орасида  қон томир касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омиллардан ҳисобланган

140 минг нафарида (48,7 фоиз) ортиқча вазн ва семизлик,
92 минг нафар (37,5 фоиз) ёғли овқатларни, 96 минг нафар
(38,9 фоиз) тузли озиқ-овқат маҳсулотларни суиистеъмол қилиши, 95 минг нафар (38,8 фоиз) аҳоли жисмонан нофаол ҳаёт кечирувчи ҳамда 33 минг нафар (13,3 фоиз) тамаки чекувчилар борлиги аниқланди.

Хатлов якуни билан ўтказилган скрининг текширувларида
12 минг нафар бемор қон томир касаллиги билан “Д” назоратга олинди ва даволаш чора тадбирлари белгиланди. Улардан 358 нафарига стационар шароитида даволаниши ташкил этилди.

Тумандаги 3792 нафар қандли диабет билан руйхат турувчи беморларга дори воситалари ва қандли диабет хасталиги билан касалланган болаларга 45 дона  глюкометр ҳамда ва 395 тест полоскалар берилди.

Аҳолининг соғлом турмушини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида туман маҳаллаларида волейбол, баскетбол уйинлари ташкил этилган, 47 та мини стадион, 64 та болалар майдончалари, 6 км пиёдалар йўлаклари ва 6 км велосипед йўлаклари янгидан қурилди ва таъмирланди.

10 нафар юрагида туғма нуқсони бўлган болаларни Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий амалий тиббиёт марказида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун туман хокимлиги томонидан 230 млн сўмга жаррохлик амалиёти ўтказиш режалаштирилди.

Шунингдек, Йод етишмовчилик касалликларини олдини олиш мақсадида 69,5 минг (3-15 ёшдаги болалар ва ўсмирлар, ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар) аҳолини таъминлаш учун калий йодид препаратига эҳтиёж мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×