12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Миробод туман ҳокими чиқиш қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри Миробод туман ҳокими тугаб бораётган йилда амалга оширилган ишлар кўлами борасида ахборот берди.

2021 йилянварь-декабрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 7 912.8 млрд.сўмга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 % (Тошкент шаҳридаги улуши 8,9 фоиз),  аҳоли жон бошига 41,5 млн.сўмдан тўғри келади, пудрат қурилиш ишлари 2 486,9 млрд.сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,5% (Тошкент шаҳридаги улуши 9,8 фоиз), аҳоли жон бошига 14,2 млн.сўмдан тўғри келади, чакана савдо айланмаси 4 224,6 млрд.сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,5%) (Тошкент шаҳридаги улуши 7,3 фоиз), аҳоли жон бошига 23,5 млн.сўмдан тўғри келади, хизмат кўрсатиш ҳажми 11 807,1 млрд.сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,5 % (Тошкент шаҳридаги улуши 11,6 фоиз), аҳоли жон бошига
67,1 млн.сўмдан тўғри келади, экспорт ҳажми
1 356,2 млн.АҚШ долларни ташкил этиб, ўсиш сурати 117,5 % (Тошкент шаҳридаги улуши 41,1 фоиз) ташкил этди, аҳоли жон бошига 8 859.1 АҚШ доллардан тўғри келади.

Миробод туманида бугунги кунда фаолият кўрсатаётган ҳўжалик субъектлари сони 7 693 тани ташкил қилади (274 таси йирик ва 7 419 таси кичик корхоналар). Шундан, 958 та саноат ва 6 735 та хизмат кўрсатиш корхоналаридан иборат.

2021 йилда янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш режаси 1 256 та. январ-ноябрь ойларида режа 1 156 та ижро 1 187 та ёки 103 % субъект ташкил этилди, йил якунига қадар 1 271 та ёки режага нисбатан 101,1 % га бажарилиши кутилмоқда.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Давлат дастурлари асосида 2021 йилда 10,3 млрд.сўм кредит маблағлар ажратилиши режалаштирилган, бугунги кунда 262 та лойиҳага жами 9.2 млрд.сўм кредит ажратилиб, 476 та янги иш ўринлари яратилди, йил якунига қадар қолган 1,1 млрд.сўм кредит маблағлари ўзлаштирилади ҳамда 40 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Миробод тумани бўйича Давлат бюджетига 2021 йил учун Контингент режаси 2  трлн. 902 млрд.сўм белгиланган бўлиб, йил якуни буйича 2 трлн. 974 млрд. сўмга (102,4%) ёки 72,0 млрд.сўм орттириб бажарилиши кутилмоқда.

Миробод тумани бўйича Маҳалий бюджетига 2021 йил учун белгиланган 60,1 млрд.сўм прогноз режаси 84,1 млрд.сўмга (140,0%), Режага нисбатан 24,0 млрд.сўм орттириб бажарилиши кутилмоқда.

Миробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил якуни буйича кутилаётган харажатларнинг аниқланган режаси 145 млрд. 471 млн. сўм бўлиб, ҳақиқатда касса харажатлари 144 млрд. 585,0 млн. сўмга ёки 99,3 фоизга бажарилиши кутилаяпти.

Миробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил давомида шаклланган қўшимча маблағлари ҳисобидан йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари
4 млрд. 831 млн. сўм, 1чорак якунлари бўйича даромадларнинг режадан орттириб бажарилган қисмидан 5 млрд. 058 млн. сўм, 2чорак якунлари бўйича даромадларнинг режадан орттириб  бажарилган қисмидан 7 млрд. 460 млн. сўм, 3-чорак якунлари бўйича даромадларнинг режадан орттириб бажарилган қисмидан 4 млрд. 189 млн. сўм жами 21 млрд. 538 млн. сўм маблағлар харажатларга йўналтирилди.

Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жихозлаш ва уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа харажатлари учун жами 4 млрд. 803 млн. сўм маблағ ажратилди.

Мактабгача таълим бўлимига қарашли 398, 489-сонли мактабгача таълим ташкилотларини жорий таъмирлаш ишлари учун жами 1 млрд. 960,0 млн.сўм, Халқ таълими бўлимига қарашли 154-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидаги сунъий қопламали футбол майдонини таъмирлаш ишлари учун
300,0 млн.сўм, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказини таъмирлаш ишларига 400,0 млн.сўм, Қорасув МФЙга янги насос станция пункти қуриш учун 550,0 млн.сўм маблағлар ажратилган.

Жамғармадаги 1 млрд. 256,0 млн.сўм қолдиқ маблағ фуқаролар томонидан кейинги овоз бериш тадбирлари учун қонунчиликда белгиланган  тартибда ишлатилади.

Бандлик дастури бўйича 2021 йил якунига қадар 3335 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, бугунги кунда 3 676 та янги иш ўринлари яратилиб, йиллик режа 110,2 фоизга бажарилди. Шунингдек, жамоат ишларига жами 372 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинди.

Бундан ташқари, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан жорий йил давомида 229 та ишсиз фуқароларга 108,2 млн.сўм ишсизлик нафақалари тўлаб берилди.

Январ-декабр ойларида ишсизларни касбга ўқитиш “Хадра” ўқув маркази ва “Мономарказ”га тумандаги ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича жами 498 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинди.

Бундан ташқари, Тошкент темир йўл транспорти касб-хунар коллежи негизида профессионал таълим муассасасида 5 та йўналиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган, (Копьютер IT Web сайт, электр ва газ пайвандловчи, Чилангар, Электрик, Тикувчилик каби) ва 119 нафар ишсиз фуқаролар ўқишга жалб этилди.

Миробод туманида ўзини ўзи банд қилиш режаси
2021 йилда 4139 та белгиланган бўлиб, амалда 5269 та ёки режага нисбатан 127,3% га бажарилди.

Жами 3626 та оиланинг 11 871 та аъзоси “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

“Саховат ва кўмак” фондидан ҳамда тумандаги саховатпеша тадбиркор ва ҳомийлар томонидан жами 764 нафар фуқароларга 1 906,2 млн.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари аҳолига арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида, маҳаллаларда график асосида 42 марта арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари такил этилди.

Шу билан бирга, “Темир дафтар”га киритилган 3626 та оиларнинг 3519 та (97,0%) меҳнатга лаёқатли оила аъзоси бандлиги таъминланиб, 3508 та оилалар (96,7%) темир дафтардан чиқарилди.

Бугунги кунда“Темир дафтар”да қолган 118 та оиланинг жами 293 та оила аъзолари бўлиб,улардан 13 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларни бандлиги таъминланди.

Миробод тумани аҳолиси 143 954 нафар, шундан ёшлар сони 21 488 нафарни (18-30 ёшгача бўлган ёшлар туман аҳолисини 15 фоизни) ташкил этади.

Миробод туманида 1593 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган. Ҳозирги кунда уларга қуйидаги амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳозирги кунда жами Жамғарма маблағларидан
3 млд 234 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшлар 1487 нафарни ташкил этади.

“Аёллар дафтари”га 1-босқичда жами 756 нафар
2-босқичда 3011 жами 3767 нафар хотин-қизлар киритилиб, бугунги кунда “Аёллар жамғармаси” маблағларидан 1 546 млн.сўм сарфланиб, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари асосида 100 фоиз дафтардан чиқарилди. (Ҳозирда “Аёллар жамғарма”сида 899,9 млн.сўм маблағ қолган):

2021 йилда умумий қиймати 1 трлн 667 млрд 165 млн. сўмни ташкил этадиган жами 70 та инвестицион лойиҳаларни ўзлаштириш учун белгиланиб олинган бўлиб, ушбу лойиҳалардан жами  94,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция маблағларини ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Мазкур режа 2021 йил январь-ноябрь ойларига нисбатан жами лойиҳалар бўйича 1,4 трлн.сўм миқдорида белгилаб олинган бўлиб, амалда 1 декабрь ҳолатига нисбатан 1,5 трлн.сўм миқдорида ўзлаштирилган, натижада қўйилган вазифа режага нисбатан 108,8% га бажарилган, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эса 94,1 млн. АҚШ доллари бўлиб, 114,2 %га бажарилган.

Шу вақтга қадар дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг 18 таси тўлиқ ишга тушган бўлиб шундан 5 таси саноат, 13 таси хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади. Натижада 625 та янги иш ўринлари яратилган, йил якунига қадар яратиладиган иш ўринлари 1025 тани ташкил қилиши кутилмоқда.

2021 йил январ-декабр ойлари учун дастурлар доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш кутулиши 97,2 млн.долларни (режага нисбатан 103,2%) ташкил қилиши кутилмоқда (қўшимча лойихалар билан биргаликда)

Жорий йил учун экспорт режаси жами 65,1 млн. доллари миқдорида белгиланган. Мазкур режа 2021 йил январ-ноябрь ойларига нисбатан 60,0 млн.доллари миқдорида белгилаган бўлиб, амалда 61,2 млн. доллари миқдорида экспорт амалга оширилди, натижада қўйилган вазифа режага нисбатан 102,0% га бажарилган.

Амалга оширилган экспорт ҳажмининг 60,2 млн долларини (умумий экспорт ҳажмининг 98,3 фоизи) саноат маҳсулотлари экспорти, 1,7 фоизини мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкил этди.

Туман тиббиёт бирлашмаси тассарруфидаги 4 та поликлиника тумандаги жами- 38 718 та хонадон ва 41 426 та оилага тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилда бюджет маблағлари хисобидан туман соғлиқни сақлаш тизимига, Дори дармонга 1 млрд.сўм; тиббий асбоб ускуналарга 264 млн.сўм ажратилди.

Шунингдек, ультротовуш аппарати учун 1-сон оилавий поликлиникага 215 млн.сўм, 3-сон оилавий поликлиникага 276 млн.сўм, 1 та биохим анализатор учун 25 млн сўм, Марказий кўптармоқли поликлиникага биохим анализатор учун 25 млн сўм, 1 та коагулограмма учун 21 млн сўм,1 та ультротовуш аппарати учун 276 млн.сўм ажратилди.

2021 йиллар давомида Республика мусобақаларида жами 198 та олтин, 107 та кумуш, 115 та бронза ҳамда халқаро мусобақаларда 44 та совринли медаллари қўлга киритилган бўлиб, халқаро мусобақаларда қўлга киритилган ютуқларнинг аксарияти спортнинг гимнастика (3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза) ва енгил атлетика (4 та олтин, 5 та кумумш, 2 та бронза) турларига тўғри келади.

2021 йил давомида жами 994 та спорт мусобақалари ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирларга 76 920 нафар туман аҳолиси жалб этилган.

Миробод туманидаги аҳолининг эмланиши лозим бўлган 94 128 нафар (18 ёшдан юқори) қисмидан ҳозирда 81 950 нафари 1 доза (87 фоизни), 49 782 нафари 2 доза (52 фоизни), 10 776 нафари 3 доза (11 фоизни) билан эмланди.

2021 йил давомида туманда 19 турдаги бошқа юқумли касалликлар билан касалланган 7369 нафар фуқаронинг уй ўчоқларда эпидемияга карши чора-тадбирлар амалга оширилди.

24 467 доза гриппга қарши вакцина билан (тиббиёт муассасалари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таьлим муассасалари ходимларини, кариялар, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва мактабларнинг 1-4 синф ўқувчилари) эмланди.

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати биносинида таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 1 млрд.сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Миробод туманида 2 та маданият марказлари мавжуд бўлиб уларда 24 та тўгарак, жамоа ва студиялар ташкил этилган. Улар хозирги кунга келиб 300 га яқин аҳолига хизмат қилиб келмоқда, шулардан 200 дан ортиғини болалар, ўсмирлар ҳамда ёшларни ташкил этади. Шунингдек маданият марказларида 3 та “Халқ” ва 1 та “Намунали” унвонга эга бўлган жамоалар ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Маданият йўналиши бўйича 2021 йил давомида
201 та маданий тадбирлар, тематик учрашувлар ва давра сухбатлари ташкил этилган бўлиб уларга 30 000 дан ортиқ аҳоли қамраб олинган. “5 ташаббус” лойиҳаси доирасида қўшимча тўгараклар ташкил этилиб, уларга 100 га яқин ёшлар қамраб олинган.

5 та муҳим ташаббусга оид тўгаракларини ташкил этиш мақсадида Миробод маданият бўлимига 175 млн.сўм маблағ ажратилиб, ушбу  маблағлар ҳисобидан маданият уйларига овоз кучайтиргич воситалари, тўгараклар учун мусиқа асбоблари, жумладан дутор, доира, гитара турли мусиқа асбоблари харид қилинди.

2021 йил давомида 115 та маънавий-маърифий тадбирлар, тематик, адабий-бадиий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилган бўлиб, уларга 6 000 дан зиёд аҳоли ва ёшлар қамраб олинди.

Жорий йилда оилавий ажримлар сони ўтган йилга нисбатан 57 фоизга ошган. (142/318) бу кўрсаткич Янги Замон (10), Абдурауф Фитрат (10), Сарикўл (13), Оқ уй (15), Миробод (15), Байналминал (12), Истиқлолобод (11), Иноқобод (16), Чинор (15), Янги Қўйлиқ (14), Мовароуннаҳр (9) маҳаллаларида қайд этилган.

Ажралиш ёқасига келиб қолган 210 та оилаларнинг
98 таси яраштирилди, 9 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди, оғир вазиятга тушиб қолган 7 нафар хотин қизлар уй жой билан таьминландилар.

Тумандаги ишсиз хотин-қизларни тадбиркорлик маркази томонидан 302 нафари тикувчилик, пазандачилик, тадбиркорлик, компьютер кўникмалари каби йўналишлар бўйича ўқув курсларида ўқитилди, ҳамда хотин — қизларни қўллаб қувватлаш  121  нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун жами 2 720 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Жиноятчилик 2021 йил 11 ойда 1827 та (2020-379 та),(+1448 та)ни ташкил этган.

5 та (Тонг Юлдузи, Зиёнур, Янги Қўйлиқ, Баратхўжа, Фаровон) маҳалла фуқаролар йиғинининг замонавий бинолари қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, “А.Фитрат”, “Баёт”, “А.Авлоний”, “Навруз”, “Инокобод”, “Ок уй”, “Ш.Рашидов”, “Ат-Термизий”, “Байналминал”, “Парвона” “Файзиобод”, “Истиқлолобод”, “Қўйлиқ ота” маҳаллаларининг замонавий биноси қурилиши учун Тошкент шахар хокимининг 510-сонли қарори асосида 14300 млн.сўм маблағ ажратилди. Жорий йилнинг декабрь ойида Замонавий гузарлар ўз эгаларига топширилади.

2021 йил давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари жами 34,6 млн. сўмлик зарурий канцтовар маҳсулотлари ва компьютер жамланмаси билан таъминланди.

Маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари ташкил этилган.

5900 нафар нуронийларни жалб қилган ҳолда, “Саломатлик учун 5 минг қадам” пиёда юришлари ташкил этилди.

Миробод туманида Шахрисабз, Нукус ва Фарғона йўли кўчасиларида 20 км узунликда пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилди.

Жорий йилнинг август ойида нуронийлар, фан арбоблари, спортчилар, маданият вакиллари санъаткорлар иштирокида “Уч авлод” учрашувчи тадбирлари ташкил этилди. Тадбирларда 240 нафар нуронийлар ва 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида, 58 нафар нуронийларнинг Янги Ўзбекистон боғига саёхати амалга оширилди, 1600 нафар нуронийларни жалб қилган ҳолда, кўчма тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 3 февралдаги 106-сонли ва 2021 йил 18 мартдаги 321-сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 259-сонли қарори доирасида жами 76 млрд. 230 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, 36 та маҳаллада:

248 500 кв.м йўл таъмирланиб, асфалть қопламаси ётқизилди. (27 млрд сўм)

55 472 кв.м замонавий пиёдалар йўлаклари ҳамда 5200 кв.м велосипед йўлаклари барпо этилди.

21633 п/м ирригация тизими (бетон ариқ);

32659 м Бордюр;

19405 кв.м яшил майдон;

12396 п/м суғориш тизими;

6 та кўп каватли биноларнинг том қисми капитал таъмирланди ва 119 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми жорий таъмирланди;

50 та болалар майдончалари, 46 та спорт майдончаси (воркаут), 4 та футбол ва 2 та баскетбол майдони ташкил этилди.

Кўп қаватли уйларни таъмирлаш бўйича, 600 кв.м том қисми таъмирланди, 4 дона кириш йўлаклари таъмирланди, 6 дона кириш йўлакларидаги козирёклари таъмирланди, 4 та уйнинг ертўла қисми таъмирланди ва 4 та уйнинг лифт жорий таъмирланди. Шунингдек, режадан ташқари 5 та уйнинг фасад қисми жорий таъмирланди.

Ижтимоий соҳа объектларидан 174-боғча, (4 млрд.сўм) туғруқ комплекси (2 млрд.сўм) ҳамда шаҳар болалар рухий асаб касалликлар марказида (1 млрд.сўм) таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Маҳалла ҳудудида 34 дона тунги ёритиш устунлари ўрнатилиб, 3.1 км хаво симлари СИП кабелига алмаштирилди, аллея ташкил қилиниб, яшил майдонлар ободонлаштирилди.

Туман Қурилиш бўлими, туман Кадастр филиали ва комиссия аъзолари томонидан 300 та объект хатловдан ўтказилиб, 230 та ноқонуний қурилма аниқланган, шулардан 180 таси бўйича судга даъво аризаси киритилиб, 32 таси судда кўрилмоқда, 148 та ноқонуний қурилмани бузиш бўйича суд қарори қабул қилинган Мажбурий Ижро Бюроси ижрочилари билан биргаликда бузиш ишлари тизимли давом этмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарорига асосан ташқи реклама конструкциялари учун 14 та жой сотувга қўйилиб
203 млн.сўм маблағ давлат бюджетига туширилди. ва бунгунги кунда 15 та жой сотувга ҳужжат тайёрланди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорларига асосан Фарғона йўли кўчаси таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда Тошкент халқа автомобил йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи қисмида икки йўллик ер усти метрополетини линияси қурилиши муносабати билан ободонлаштириш ҳудудига тушган турар ва нотурар жой эгаларига 10 та бошқа турар жой ажратилди ва 16 та турар ва нотурар жой эгаларига 16 млрд 500 млн.сўм маблағ тўлаб берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарорига асосан турар жойларни фуқароларга ижарага бериш бўйича 98 та шартнома тузилди ва 6 нафар фуқаро уй-жой билан таъмиланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
10 августдаги 164-сонли қарорига меҳрибонлик уйи битирувчиларига 2021 йилда 23 та уй-жой ажратилди.

Кўп қаватли уйлардаги 45 та лифт мосламаларини алмаштириш режаси бўйича 36 та лифт мосламалари тўлиқ алмаштирилди ва қолган 9 та лифт мосламаларини алмаштириш иш жараёнида.

Туман аҳолисини газ таъминоти билан мунтазам таъминлаш мақсадида Кичик халқа йўлида д-600 мм ли ҳамда Тошкент айланма йўлида д-1000 мм ли қувирларни ҳалқалаш ишлари амалга оширилди.

Истеьмол қилинган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ундириш ва онлайн назоратини йўлга қўйиш мақсадида 40817 дона замонавий газ ҳисоблагич ўрнатиш лозим. Шундан, 2021 йилда 13720 та ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилган. Бугунги кунда 10413 та ҳисоблагич ўрнатилган. Йил якунига қадар яъна 3520 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган.

Туман аҳолисини узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида 9 дона трансформатор замонавий ва қуввати каттасига алмаштирилди ҳамда 1 дона янги трансформатор ўрнатилди.

Туманда жами 47000 та замонавий электр ҳисоблагичларини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 46550 та ҳисоблагич ўрнатилган. Ўрнатилиши лозим бўлган 450 та ҳисоблагичлар асосан ХУЖМШларга расмийлаштирилиши лозим бўлган кўп қаватли уйнинг умумий хисоблагичлари ва бузилиш худудидаги хонадонларга тўғри келади.

Туман аҳолисини иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 12.7 км эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилди ва 37.6 км тармоқ жорий таъмирланди.

Туман аҳолисини узлуксиз ичимлик суви таъминоти билан таъминлаш мақсадида 4761 п/м ичимлик суви тармоғи мукаммал таъмирланиб қувирлари янгисига алмаштирилди, 6 та насос станциялари таъмирланиб, Қора сув маҳалласида 500 млн сўм маблағ ҳисобига 1 та янги насос станцияси барпо этилди.

Оқова сув тармоғини яхшилаш мақсадида 1451 п/м янги оқава сув тармоғи қурилди.

Ёритиш тизимини яхшилаш мақсадида 130 дона устун ўрнатилиб, 150 таси таъмирланди ва 259 дона ёритгичлар ўрнатилди ва 13.5 км ҳаво симлари СИП кабелларга алмаштирилди.

Туман ҳудудидан маиший ва қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишларини янада яхшилаш мақсадида 14 дона янги чиқинди йиғиш майдончаси қурилди ва 28 таси таъмирланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×