Тошкент шаҳар ҳокимининг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2022 йил 1 январдан шаҳар йўловчилар транспорти — автобус ва метрополитенда қатновлар учун йўл кира 1 йўловчига 1 700 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.
Шунингдек, 1 йўловчи юкини ташиш бўйича хизмат нарҳи 3 000 сўм бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, қарор лойиҳасида 1 ойлик йўл чипталарининг янги нархлари ҳам белгиланган.
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган бўлиб, фуқаролар 26 декабрга қадар таклифларини киритиши мумкин.
Сўнгги бор пойтахтда жамоат транспорти учун нархлар 2019 йилнинг август ойида — 1200 сўмдан 1400 сўмгача оширилганлигини эслатиб ўтамиз.