8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Мадҳия – кўзгумиздир.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

                       Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 5-модда.

Мадҳия – тегишли давлатнинг хусусияти ва қадриятларини акс эттирувчи тантанавор куй ва шеър. Давлатнинг хос рамзларидан бири. Давлатнинг бошқа рамзлари давлат байроғи ва гербдир. Қоида тариқасида, давлат рамзлари ё Конституцияда, ё махсус қонунда, ё умумдавлат аҳамиятига молик бошқа ҳужжатда белгилаб қўйилади. Шу ҳужжатда тегишлича герб, байроқ, мадҳиядан фойдаланиш тартиби баён қилинади.

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни 2-моддасида шундай дейилади:

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир».

Қонуннинг 7-моддасига асосан:

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиши билан биргаликда амалга оширилса, ҳозир бўлган кишилар унга юзи билан бурилади».       

Яна 13-моддасига кўра:

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳурмат қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади”.

Ўзбекистон Республикаси “Жиноят кодекси”нинг 215-моддаси “Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш” деб номланади. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади”.

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”нинг 2031-моддаси “Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” деб номланади. Унга кўра: “Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини бузиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мадҳиямиз матни муаллифи Абдулла Орипов суҳбатларининг бирида Давлат мадҳияси ҳақида гапирган эди: “…мадҳиянинг жанр сифатида ўз қонун-қоидалари бор. У жумладан, лирик қўшиқлардан фарқ қилади. Унинг юксак сурурига йиллар мобайнида турли тоифадаги, турли савиядаги фуқаролар якдил ватандошлар сифатида кўника борадилар. Мадҳия (гимн)ларнинг тарихи асли шундоқ. Баъзилар ҳозирги мадҳиямизнинг мусиқасини тинглаганда эски сўзлар эсга келаверади, деган гапларни ҳам қилишди. Айтиш лозимки, эски сўзлар эски авлодлар қулоғида кўмилиб кетди. Янги авлодлар янги мадҳияни хотираларининг тоза варақларига ёзиб олғусидир. Зеро, Давлат мадҳиямизнинг оҳанги мусиқа асари сифатида жаҳон давлатлари мадҳиялари орасида энг ноёбларидан бири ҳисобланади”.

Яна бир суҳбатда эса – “Давлатимиз мадҳияси расман қабул қилингач, унинг сўзи менинг тасарруфимдан чиқиб кетди. Энди мен унинг ҳузурида оддий бир фуқароман, холос… Мен шу ўринда Италияда шоҳиди бўлганим бир ибратли воқеани айтиб берай. Камина машҳур “Илоҳий комедия” асарининг муаллифи буюк Данте юртида бўлганимда бир даврада ўтириб қолдим. Мезбонлар Италиядаги турли фирқа вакилларидан иборат эди. Улардан бири менга мурожаат қилиб бундай деди: “Муҳтарам меҳмон, мана, Сизнинг шарофатингиз билан биз – турли фирқа вакиллари бир дастурхондан овқат еб, бир стол атрофида гурунглашиб ўтирибмиз. Аслида биз сиёсий қарашларимиз нуқтаи назаридан бир-биримизга бутунлай қарама-қарши кишилармиз. Кўчада юрганимизда бир-биримизни кўрарга кўзимиз, отарга ўқимиз бўлмайди. Аммо бугун Сиз – Данте таржимони шарафига бир дастурхон атрофига йиғилдик ва сиёсий низоларни унутиб, бир миллат фарзандларига айландик. Чунки Данте — миллат тимсоли! Унга дахлдор ҳар қандай нарса бизни бирлаштиради. Биз Данте тимсолида Ватанимизни, миллатимизни кўрамиз ва бу тимсол мушкул вазиятларда бизни бирлаштиради, ақл-идрокка даъват этади!” Кўрдингизми, давлат ва миллат тимсолларининг аҳамияти қанчалик буюк!”.

Мадҳиямиз куйининг муаллифи, атоқли санъаткор Мутаваккил Бурҳоновнинг “Кўнгил хазинаси” китобида шундай битиклар бор: “Ватан туйғуси, Ватан мадҳияси… Бу тушунчалар муштарак, бир-бировига уйғунлашиб кетган. Ватанни мадҳ этиш, уни улуғлаш ҳар бир инсон қалбидан ўрин олиши керак… Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Давлат мадҳияси янгича, истиқлол руҳида кун тартибига қўйилди. Муҳокама ва тортишувлардан кейин, мен ёзган мадҳияни ҳам танловга киритишди. Меҳнатлар зое кетмади. Мусиқанинг ярмига келганда олқишлар бошланди”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×