Европанинг етакчи интернет-нашри “EU Reporter” саҳифасида “Ўзбекистоннинг иқлим сиёсати: иқтисодиётнинг энг заиф тармоқларида чора-тадбирларни амалга ошириш ва мослаштириш” сарлавҳали мақола (https://www.eureporter.co/environment/2021/12/06/climate-policy-of-uzbekistan-implementation-and-adaptation-of-measures-in-the-most-vulnerable-sectors-of-the-economy/ ) чоп этилди. Унда Ўзбекистон Оролбўйи минтақасидаги экологик инқирознинг оқибатларини юмшатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларнинг амалга оширилаётгани аксини топган.
“EU Reporter” интернет нашри “Умуман олганда, халқаро иқлим кун тартибида бўлган Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги узоқ муддатли сиёсати Марказий Осиё минтақасидаги экологик вазиятни янада яхшилашга қаратилган” деган хулоса илгари суради.