8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

“Коррупцияга қарши курашиш ва очиқлик бўйича Тошкент форуми”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан юртимизда “Аксилкоррупция ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида “Коррупцияга қарши курашиш ва очиқлик бўйича Тошкент форуми” бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек, халқаро ташкилотлар БМТ Тараққиёт дастури, БМТ ГЖБ, ЕХҲТ, ИҲТТ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Малайзия, Хитой, Грузия, Словения коррупцияга қарши курашиш бўйича идора раҳбарлари, шунингдек, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар, 100 дан ортиқ вазирлик ҳамда идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур тадбир коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, давлат хизматининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашишнинг илғор механизмларини жорий этиш бўйича миллий ва халқаро тажрибани тақдим этиш, қолаверса, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий ва институционал базани янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.

Форум доирасида турли мамлакатлар мисолида коррупцияга қарши бўйича кўрилаётган чораларнинг моҳияти ва хусусиятлари очиб берилди, юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этилди. Форум коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш соҳасида миллий ва хорижий экспертлар, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида фикр алмашиш учун платформага айланди.

Мазкур йиғилиш “Мамлакатда коррупцияга қарши сиёсатни шакллантириш ва унинг шаклланишида жамоатчиликнинг иштироки”, “Очиқлик ва шаффофлик коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида”, “Коррупцияни бартараф этиш бўйича самарали механизм ва чора-тадбирлар” ҳамда “Коррупцияга қарши курашишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти” мавзуларидаги 4 та сессияларда муҳокамалар олиб борилди.

 Жумладан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, мамлакатда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларнинг ҳисобдорлигини ошириш масалалари ўрганилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат органининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида ишлаб чиқилган ва амалга оширилган “Антикоррупция лабораториялари” лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар амалий намуна сифатида тақдим этилди.

Бундан ташқари, давлат бошқарувида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар, хусусан, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизимини жорий этишнинг механизмлари, манфаатлар тўқнашувини декларациялаш ва тартибга солишнинг усуллари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш амалиёти, коррупциянинг олдини олишда тадқиқот натижаларидан фойдаланишнинг турли ёндашувлари ва амалиёти юзасидан иштирокчилар ўртасида фикр алмашилди.

Қатнашчилар Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг истиқболлари, коррупцияга қарши курашишнинг қонуний ва институционал асосларни такомиллаштириш, Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотларни амалга оширишда кўмаклашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

 Тадбир давомида Ўзбекистонда амалага оширилаётган аксилкоррупциявий ислоҳотларни халқаро ҳамжамият вакилларига етказишга қаратилган “Uzbekistan Anti-corruption digest” журналининг илк сони тақдимоти бўлиб ўтди.

Форум якуни сифатида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича самарали сиёсатни ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш ва ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×