8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Қуйи Чирчиқ бугун диққат марказда!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг ноябрь ойида Қуйи Чирчиқ тумани иқтисодий салоҳиятини ўрганиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил қилиниб, туманнинг бир қатор эътиборга молик саноат объектларида бўлиб қайтишди.  

Туманнинг Пахтазор маҳалласида жами 507 га ер майдонида жойлашган “Қуйи Чирчиқ Сут булоқ” МЧЖ бугунги кунда (насилли қора мол кўпатириш) лойиҳа умумий қиймати 9.0 млрд.сўмни ташкил этиб, 90 та янги иш ўринлари яратилган.

Қуйичирчиқ сут булоқ хусусий корхонаси 550 гектар ер майдонида 680 бошнаслли сигир, 420 та ангус буқалар ва 1700 бош хисори қўйлар парвариш қилиниб келинмоқда.

Корхонада қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва агротехниканинг барча зарур захираси мавжуд.

Корхона шу йили 1500 бош наслли чорва молларини Эстония давлатидан (қиймати 11 млрд) ва 5000 бош ҳисори қўйларни (15 млрд) Қирғизистон давлатидан олиб келишни режалаштирган.

Туманнинг Беруний ҳудудидан 11.4 га ер майдонида Италия давлати ҳамкорлигида нафақат туман ва вилоят учун балки Республика даражасида “Қуёнчиликка ихтисослашган йирик агрокомплекси”ни ташкил этиш кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 30.0 млн АҚШ долларни ташкил этиб, 12.4 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳамда агрокомплекс ишга тушиши натижасида, дастлаб 40 та, тўлиқ ишга тушганда 150 га яқин доимий ишчи ўрни яратилади, 2.5 минг бош наслли она қуён ва 2 минг тонна қуён гўшти етиштиришга эришилади. Қуён гўнгини қайта ишлаш йўлга қўйилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарига маҳаллий ўғит етказиб берилиши кўзда тутилган.

“Қуёнчилик Насилчилик агрокомплекси” МЧЖ томонидан 2021 йилда 2,5 мингта қуён бўрдоқига боқилиб, 2,0 минг. тонна гўшт маҳсулотлари ва терини қайта ишлаш йўлга қўйилади. Натижада 65 та янги иш ўринлари яратилиб, бюджетга жами йилик 6,5 млрд.сўм қўшимча тушумлар бўлади.

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 974-сон қарорига асосан қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланадиган “Tashkent Сotton Textile cluster” корхонаси ташкил этилган. Трикотаж корхонаси 14 ёшгача бўлган болалар кийимларини ишлаб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 974-сонли қарори ижроси асосида шоличиликка иқтисослашган “ТСТ RICE” Масъулияти чекланган жамияти фаолият юритиб келаяпти.

“TCT Rice” МЧЖ томонидан етиштирилган шоли ҳосили кластернинг ўзида тўлиқ қайта ишланади. Бунинг учун Қуйи Чирчиқ туманидаги «Сурум» МФЙ ҳудудида қиймати 14 миллиард сўм лойиҳа — «Шолини қайта ишлаш ва сақлаш мажмуаси» бунёд этилди.

Жамият ташкил қилинишида 42 млрд. сўмлик маблағлар жалб қилинган бўлиб, шулардан 5 млрд. ўз маблағи ҳисобидан, қолган 27 млрд. сўм маблағлари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар маблағи ҳисобидан йўналтирилган бўлиб, асосан ғалла ва шоличилик маҳсулотларини етиштирилиб, қайта ишланмоқда. Корхона 440 иш ўрнига эга.

Уруғ унувчанлик даражаси ўтган йилга нисбаан 15-20% га ошди ҳамда сув сарфи 30-40% га камайиб, ҳосилдорлигимиз 15-20% ошиши кутилмоқда.

Шундан 180 гектар ер майдон юқори навли уруғчилик шоли етиштиришга ихтисослаштирилди.

Келгуси йилда 500 гектар ер майдонига уруғ экиб,  республиканинг барча шоли етиштириш хўжаликларини уруғлик билан таъминлаш  режалаштирилмоқда.  

Ундан ташқари, шоличилик ИТИ билан ҳамкорликда мемарандум имзоланиб, йўл ҳариталарга асосан илмий ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

2021 йил шоли ҳосили учун ҳозирда 1600 гектар ер майдонларида 1 авлодли лазер навли шоли, 275 гектар ер майдонларида 1 авлодли мустақиллик навли шоли, 360 гектар ер майдонларида 1 авлодли искандар навли шоли, 230 гектар ер майдонларида 1 авлодли нукус-2 навли шоли етиштириб келинмоқда.

Қиймати 25 миллиард сўмдан зиёд бўлган  “Шолини қайта ишлаш ва сақлаш мажмуаси «ТСТ Сluster» кластери томонидан бунёд этилди. Натижада “ТСТ Rice” шоличилик кластерида тўлиқ саноат занжири яратилди.

Қайта ишлаш заводига Туркиянинг “Yashar Makina” компаниясидан олиб келинган 1,697 минг евролик ускуналар хорижлик мутахассислар томонидан ўрнатилган.

Мазкур завод соатига 10 тонна, мавсум давомида эса 15 минг тонна шолини қуритиш ва қайта ишлаш қувватига эга.

Малохат Артикова

Мухбир

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×