8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ҳар қарич ери олтинга менгзанилган мамлакат!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари юртнинг ўткир қалам соҳиблари – ОАВ ходимлари учун вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаворлигига бағишланган пресс-тур ташкилллаштирилди.

Медиа-тур Фарғона шаҳридаги касб-ҳунар мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида рамзий кўчат экиш маросими билан бошланди. Мазкур лойиҳа бўйича Фарғона шаҳри бўйлаб 2 миллион кўчат экиш режалаштирилган, ўз навбатида шаҳар ҳокимияти бу кўрсаткични 3 миллион новдагача етказишни ният қилишганини таъкидлашди.

Навбатдаги манзил “FERGHANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ бўлди. Корхона 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, бугун бу ерда 1200 га яқин ишчи-ходим меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Пахтани тўлиқ қайта ишлаб, ип-калавадан мато ҳолатига келтиришдан тортиб, газламаларни бўяшгача бўлган барча саноат жараёни шу ернинг ўзида амалга оширилади.  Текстиль корхонасининг йиллик экспорт ҳажми 18 млн. доллар бўлиб, маҳсулот Хитой, Туркия ҳамда МДҲ давлатларига экспорт қилинади.   

Фарғона шаҳрида яқин келажакдаги 5 йилликда 300 га ер майдонида бунёд этилажак замонавий “Экошаҳар” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Мазкур шаҳарча 40 минг аҳолига мўлжалланган бўлиб, 250 дан ортиқ 9, 12, 16 ҳамда 25 қаватли уйлар, турли ижтимоий тузилма объектлари, 70 га ер майдонида эса Янги Ўзбекистон боғи қад ростлаши айтиб ўтилди.

Шунингдек, журналистлар вилоятнинг Олтиариқ тумани тадбиркор Нуриддин Алиқуловга тегишли мева ва сабзавотларни сақлашга мўлжалланган махсус муз хоналарга ташриф буюришди. Олтиариқ туманида 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини музлатиш корхоналарининг сони 16 та бўлган бўлса, бугунги кунда бу рақам 103 тага етган. Музлатгичлар 2 минг тоннадан 3.5 минг тоннагача маҳсулот сақлаш сиғимига эга. Голландия технологиялари билан жиҳозланган корхона 35 гектар ер майдонида фаолият юритяпти.

Фарғона вилоятининг Боғдод туман марказидан 12-13 км. узоқликда жойлашган, Бағдод тажрибаси сифатида алоҳида эътироф этилган “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини янги барпо этилган “Гулистон” шаҳарчасида 61 та кўпқаватли турар-жой барпо этилган бўлиб, уйлар ўз эгаларига топширилган. Мазкур лойиҳанинг эътиборли жиҳати – қад ростлаган бунёдкорлик объектлари илгари кимсасиз бўлган дашт ерларида тикланган.

Бугун бу ерларда режалаштирилган 5 қаватли, бир йўлакли 60 та кўп қаватли уйда мўлжалланган жами 1000 та хонадон ўрнига, вилоят ҳокими, вилоят сектор раҳбарлари, қурилиш штаби аъзоларининг саъй-ҳаракатлари, кўмаги билан 1252 та хонадонли уйлар тез фурсатда аҳолига топширилди. Шаҳарчадаги аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида уларга кредит асосида иссиқхоналар қуриб берилган, саноат зоналари – сарторошхона, мебель ишлаб чиқариш цехи ишлаб турибди.

Қўқон эркин иқтисодий зонасида жорий йилнинг 10 ойи давомида 44 миллион долларлик қийматга эга бўлган маҳсулот экспорт қилинган. Бу ерда айни пайтда 5000 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.  Йил охирига қадар ишчи ўрни 6000 нафарга етказилиши режалаштирилмоқда. Иқтисодий зонада 2019 йилда 864 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. 2020 йилда эса 1,5 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб 28,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Йил охиригача кўрсаткичларни 55 миллион долларга етказиш режа қилинган.

Қўқон эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “KOKAND BICYCLES” масъулияти чекланган жамияти йилига 70 минг дона велосипед ишлаб чиқариш қувватига эга корхона бўлиб, лойиҳа қиймати 3,4 миллион доллар. Ишчилар сони 70 нафарни ташкил этади.

Эркин иқтисодий зона ҳудудидаги яна бир саноат корхонаси – “ANDELAI” қўшма корхонаси йилига 1,2 миллион дона эркаклар кўйлаги ишлаб чиқаради. Бу ерда 275 нафар хотин-қизлар доимий иш ва стабил маош билан таъминланган.

Заминида инсон қадри сарбаланд, унинг манфаатлари олий ўринга қўйилган бу юрт ҳали келажакда асрлар давомида ёруғ юз билан буюк аждодлари мерос қолдирган Ватанига равнақ топдираверади. Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Мухбир — Малохат Артикова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×