Бугун, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) медиа-холлида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи” мавзусида конференция бўлиб ўтди, мазкур тадбирда ЎзЭОАВМАга аъзо бўлган Республика миқёсидаги етакчи нодавлат телеканаллари (“Sevimli”, ZO‘R TV, MY5, UzReport, “Renessans”) шунингдек, марказий ва ҳудудий телекомпаниялар раҳбарлари ҳамда сайловни ёритиш бўйича масъул журналистлар иштирок этди.
Тадбирда, 2021 йилнинг 24-октябрь санасида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг шаффоф ўтиши ва бу жараёнда ОАВда сифатли ва тезкор ёритишда журналистларнинг ўрни ҳақида Марказий сайлов комиссияси масъул ходими Курбанкулов Суяржон маъруза қилдиб қатнашчилар билан мавзуга дахлдор савол жавоблар бўлиб ўтди.
Хусусан, ЎзЭОАВМАга аъзо телерадиоканалларининг вазифаси Президент сайловларини сифатли ва кенг ёритишга кўмаклашишдан иборатлиги таъкидланиб, қўйидаги мавзулар ҳақида тушунтиришлар берилди:
- Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос ҳусусиятлари;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Тадбирда ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Ф. Абдухолиқов “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” сарлавҳали интервьюсида илгари сурилган ғоя ва фикрлар, мақсад ва вазифалар ҳақида гапирар экан бугун мамлакатимизда ҳаётимизни тубдан ўзгартирган йирик ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, интервьюнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди.
Жорий йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА томонидан ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастурининг лойиҳалари ижроси ҳақида сўз юритди.
Маълумки ушбу медиа-дастур ўзида 60 та йирик лойиҳани жамлаган бўлиб, улар орасида нодавлат телерадиканалларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, уларда фаолият кўрсаётган ижодий ва техник ходимлар малакасини ошириш сингари масалаларга алоҳида ўрин ажратилган
Бош директор “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастурига киритилган лойиҳалар доирасида Нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиостанциялар, веб-сайтларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ажратилганлигини маълум қилди. Таъкидланганидек, ЎзЭОАВМА аъзоларига, хусусан, марказий телеканалларнинг ҳар бирига 500 млн. сўм, ҳудудий телеканалларга 200 млн. сўм, марказий радиоларга ўртача 120 млн сўмдан, ҳудудий радиоканалларга 60 млн сўмдан, жами 7 млрд. 420 млн сўм пул берилмоқда.
Тадбир сўнгида “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” миллий медиа дастури доирасидаги вазифаларни самарали амалга оширишга алоҳида ҳисса қўшаётган ЎЗОАВМАга аъзо теле ва радиоканалларнинг грант сертификатлари топширилди.