27.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 13 июля, 2025

Ўзбекистон Адлия вазири Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилотининг раҳбарияти билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) халқаро ноҳукумат ташкилотининг ижрочи директори Э. Андерсен
билан учрашди.

Учрашув доирасида томонлар глобал пандемия шароитида юзага келган ҳуқуқий чақириқлар, Ўзбекистонда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга қаратилган сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилди.

Хорижий томон мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат органларининг фаолиятида очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши кураш ҳамда одил судловни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни ижобий эътироф этди.

Шу билан бирга, вазир Русланбек Давлетов бу жараёнларда ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлашда Адлия вазирлигининг вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида Жаҳон одил судлов лойиҳаси томонидан юритиладиган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2020 йилдаги нашрида Ўзбекистонга берилган баҳолар, ташкилот экспертлари билан доимий ҳамкорлик механизмларини белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳуқуқ устуворлиги индекси дунёдаги етакчи мустақил ахборот манбайи ҳисобланиб, унинг доирасида 128 та мамлакатда ҳуқуқ устуворлигининг таъминланиш даражаси баҳоланади.

Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2020 йилда эълон қилинган нашрида Ўзбекистон ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб 92-ўринни эгаллаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×