15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

“Красногорск” Паркент туманига ўтказилди. Сенат Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди видео

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенат аъзолари Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Тошкент вилоятининг бир қанча туман ва шаҳарлари, жумладан, вилоятнинг Ангрен ва Бекобод шаҳарлари ҳамда Қибрай ва Пискент туманлари бошқа туман ва шаҳарларда жойлашган “анклав” ҳудудларга эга. Бу ҳолатлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг самарали ташкил этилиши, аҳолининг ижтимоий таъминоти ва давлат органлари билан ўзаро муносабатларини амалга ошириши, вояга етмаганларнинг таълим жараёнини назорат қилиш ҳамда уларни туман (шаҳар) даражасидаги оммавий тадбирларга жалб қилиш ва бошқа жараёнларда муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Бекобод туманида жойлашган Истиқбол маҳалласи фуқаролари, Бекобод шаҳар Янгиҳаёт маҳалла ҳудудида жойлашган мактабда таълим олишади, даволаниш учун Бекобод шаҳрида жойлашган марказий шифохонага боришади, шунингдек, барча коммунал йўналишдаги хизматларни шаҳар ташкилотлари кўрсатади.

Бундан ташқари, Ангрен шаҳридаги “Красногорск” қўрғонида фуқароларига коммунал хизмат кўрсатиш, хусусан, электр таъминоти, ичимлик суви, газ таъминоти ҳамда банк хизматлари Паркент тумани томонидан амалга оширилади. “Красногорск” қўрғони фуқаролари даволаниш учун ҳам Паркент туманида жойлашган марказий шифохонага қатнайди.

Билдирилишича, бу ушбу ҳудудлар аҳолиси ҳаётида турли қийинчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, Ўзбекистон Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонунга асосан Тошкент вилоятининг юқорида қайд этилган туман ва шаҳарлари чегараларини ўзгартириш таклифи илгари сурилмоқда. Жами ўзгартирилаётган туман ва шаҳарлар чегараларининг ер майдони 17 359,1 гектар бўлиб, шундан 10 084,8 гектари қишлоқ хўжалиги ерларидир.

Натижада, Тошкент вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга, қолаверса, маъмурий-ҳудудий бирликларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилишига олиб келади.

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×