Бугун Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик” Халқаро форуми ўз ишини давом эттирди.
Ўзбекистондаги барча ислоҳотларнинг асоси “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойилига асосланади, бу БРМнинг “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” деган асосий тамойили билан чамбарчас боғлиқдир.
Фуқаролик жамияти ижтимоий муносабатлар ривожланишининг ажралмас қисми ва давлатда демократия, қонун устуворлиги ва шахс эркинлигининг энг муҳим кафолатидир.
БРМ қабул қилинганидан буён Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний ва амалий механизмларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида катта ютуқларга эришди. Мамлакатда Президентни Халқ қабулхоналари тизими ташкил этилди, маъмурий ислоҳотлар давом эттирилмоқда, электрон ҳукумат такомиллаштирилмоқда, ОАВ ва блогерларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Сессия давомида иштирокчилар миллий БРМни самарали амалга оширишда парламентнинг фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги, БРМни амалга оширишда миллий даражада фуқаролик жамиятининг инклюзив иштироки ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.