7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Тошкентда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро МДҲ эксперт форуми бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун АОКА залида СМТИ, ИТИМ, ХМАТМ ташкилотлари, АКТ вазирлиги, Ўзкомназорат ва бошқа масъул идоралар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкентда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиладиган халқаро МДҲ эксперт форумининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди:

Гибрид форматда хорижий иштирокчиларни онлайн тарзда жалб қилган ҳолда ташкил этилаётган ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқот Ҳамдўстлик мамлакатларининг 50 дан зиёд етакчи экспертларини жамлаши кутилмоқда. Унда нафақат халқаро ташкилотлар ва МДҲ мамлакатлари етакчи таҳлилий марказларининг вакиллари, балки тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Нуфузли иштирокчилар таркиби ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиш, ушбу соҳада ноқонуний ҳолатларга қарши курашишнинг мақбул усулларини ишлаб чиқишда пухта ўйланган ва мувофиқлаштирилган ёндашувни келишиб олиш имконини беради.

Энг аввало, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари, давлат бошқаруви, жамият ҳаёти ҳамда хизматлар соҳасининг кенг кўламда рақамлашиши сабабли ушбу муаммога катта эътибор қаратилмоқда. Жамият, давлат ва бизнес рақамлашиши суръатларини бир неча баробар тезлаштирган пандемиянинг глобал оқибатлари ҳам форумнинг долзарблигини ва ўз вақтида ўтказилаётганини тасдиқламоқда.

Жорий қилинган чеклов чоралари масофавий таълим, телетиббиёт, интернет савдо ва бошқа соҳалар ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ва ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб бориши билан бирга, ахборотдан ноқонуний фойдаланиш хавфи ўсиб бормоқда, бу эса энергетика, мудофаа, транспорт, телекоммуникациялар ва соғлиқни сақлаш соҳаларида иш бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Натижада, нафақат катта моддий зарар етиши, балки фуқаролар ҳаётига хавф туғилиши эҳтимоли ҳам ошиб бормоқда. Бундай шароитда ахборот хавфсизлигини таъминлаш давлат ва жамият иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишининг асосий омилларидан бирига айланмоқда. Бу тенденциялар бошқа долзарб масалалар билан бирга ўрта муддатли истиқбол учун МДҲ мамлакатларининг комплекс ҳамкорлигининг векторини белгилаб берадиган концептуап ҳужжатларда акс этган.

Ҳамдўстлик доирасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва МДҲга аъзо давлатларнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш, турли амалий мақсадлардаги ҳимояланган ахборот тизимларини яратишга қаратилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, 2020 йилда — МДҲда Ўзбекистон раислик қилган даврда давлат раҳбарлари томонидан МДҲни янада ривожлантириш концепцияси ва МДҲни 2030 йилгача иқтисодий ривожлантириш стратегияси имзоланди.

Рақамли иқтисодиётни ва рақамли кўникмаларни ривожлантиришда ҳамкорликни чуқурлаштириш ушбу ҳужжатларда энг талаб юқори бўлган ҳамкорлик соҳалари сифатида белгиланган. Шу сабабли, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва АКТдан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашишга катта аҳамият берилган. Шу маънода Ўзбекистон томонидан ташкил этилаётган биринчи Эксперт форуми рақамлаштириш соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва ютуқлар бўйича фикр алмашиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади. Тадбир ахборот маконида долзарб хатарларга қарши курашишдаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×