- Advertisement -
Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси лавозимига муқобиллик асосида кўрсатилган уч нафар номзоднинг барча рад этилди.
Куни кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг йиғилишида шундай қарор қабул қилинди, дея хабар беради Кенгаш матбуот хизмати.
Бундан ташқари Кенгаш аъзолари бир нафар судьяга нисбатан интизомий чора қўллашга розилик берди, яна бир судьяни ўз аризасига кўра вазифасидан озод этди.
Кенгашнинг мазкур йиғилиши кейинги ўн кун ичидан ўтказилган учинчиси ҳисобланди.