Катта Лангар Қуръонини реставрация қилиш ишлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг реставрация лабораториясида олиб борилган. Жараёнда Лувр музейи реставраторлари Аксел Дело ва Ауреля Стрери, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг мудири Камолиддин Маҳкамов ва кутубхонанинг етакчи мутахассиси, реставратор Саидраҳмат Икромов, Ўзбекистон миллий кутубхонаси консервация ва реставрация бўлими бош мутахассиси Шуҳратиллоҳ Пўлатов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Маданий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Бобур Мирзо Саёмов иштирок этган.
Жамғарма бошқарув раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева қадимий мусҳаф эндиликда яна кўп асрлар бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб қолишини таъкидлаган.
Маълумот учун, Реставрация ишлари 2019 йилда бошланган эди. Катта Лангар Қуръони .Бугунги кунда Ўзбекистонда Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг 17 та саҳифаси мавжуд. Мусҳаф VIII асрда битилган деб ҳисобланади, унинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли.
Арабий ёзув усулларининг энг қадимий турларидан бўлган кўфий-ҳижозий хатида битилган қўлёзма ошланган бузоқ териси – пергаментга муҳрланган. Саҳифаларнинг ўртача ҳажми – 53х35 см.
Реставрация уч босқичда амалга оширилди. Лойиҳага таклиф қилинан франциялик мутахассислар унинг 3-босқичи учун салкам 15 ой деганда Тошкентга қайтиб келиб, махсус пресс остида турган Катта Ланган Қуръони саҳифалари реставрациясини якунлашди.