Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши билан ҳамкорликда “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айланади” мавзусида жорий йилнинг 2 июнь куни Муйноқ шаҳрида ОАВ ходимлари учун Медиа-тур ва бугун 3 июнь куни эса Нукус шаҳрида очиқ мулоқот ташкил этди.
Жорий йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Кун тартибига биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш киритилган эди.
Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган. Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Дунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқин давлатлар мазкур резолюцияга ҳаммуаллиф сифатида иштирок этгани бу фикрни яққол тақдиқлайди.
Бош Ассамблея қабул қилган резолциясия:
— Оролбўйи минтақасидаги экологик, ижтимоий, иқтисодий ва демографик вазиятни яхшилашга қаратилган минтақавий тадбирлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини эълон қилади;
— Бундан буён ҳам Оролбўйи минтақаси табиатини тиклаш ва яхшилаш, табиий ресурсларни сақлаш ва аҳоли ҳаёт сифатини ошириш манфаатлари йўлидаги илмий-тадқиқот маслаҳатлашув фаолиятини рағбатлантиради;
— Орол денгизи инқирози оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлайди;
— Барча манфаатдор томонларни қўшма фанлараро тадқиқотлар ўтказишга, экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга, инклюзив ва экологик барқарор иқтисодий ўсишга ҳамда энергия ва сувни тежовчи технологияларни қўллашга туртки беришга чақиради.
Ҳужжатда Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Оролбўйи халқаро инноватция марказининг ташкил этилгани ҳамда БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун кўпшериклик Траст фондини таъсис этилганига юксак баҳо берилди ва бу ташаббусларнинг БМТ томонидан қўллаб-қувватланиши қайд этилди.
Оролбўйи Бош Ассамблея томонидан “Экологик инноватциялар ва технологиялар ҳудуди” сингари юқори мақом тақдим этилган илк минтақа бўлди. БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясининг қабул қилиниши юқори технологик инноватциялар, экологик тоза, энергия ва сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишга инвестицияларни жалб қилиш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини мажмуавий қўллаш, чўллашув ва экологик миграция жараёнларининг олдини олиш, экотуризмни ривожлантириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни ва рағбатлантирувчи омилларни шакллантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган.
Ушбу ҳужжатлар халқимизнинг обод турмушини таъминлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароит яратиш, иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш, аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, спорт, маданият, умуман, барча соҳаларни янада такомиллаштиришга муҳим асос бўлди. Хусусан:
Аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида:
Биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси
40 фоиздан — 67,1 фоизга кўтарилди.
61 та маҳаллалар илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. (мисол учун Хўжайли туманидаги “Саманкўл“, “Мустақиллик“, “Куляб“ маҳаллалари, Чимбой туманидаги “Кенес“, “Каракул“, “Обод“ маҳалалари)
Иккинчидан, умумий қиймати 200 млрд.сўмлик 25 та соғлиқни сақлаш объектлари янгидан қурилди, 38 таси реконструкция қилинди. Шунингдек, 21 та тиббиёт бирлашмалари 66 млрд.сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди.
Учинчидан, 343 млрд.сўмлик 13 та мактабгача таълим муассасалари янгидан қурилди, 155 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди, 75 та хусусий шерикчилик асосида ҳамда 357 та оилавий боғчалар ташкил этилиши ҳисобига мактабгача таълим муассасаси билан қамраб олиш даражаси
32,2 фоиздан — 62,1 фоизга кўтарилди.
Тўртинчидан, 331 млрд.сўмлик 16 та мактаб янгидан қурилди ва 117 таси таъмирланди.
Бешинчидан, 197 млрд.сўмлик 45 та маданият ва спорт соҳаси объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Олтинчидан, Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ташаббуси билан Оролбўйидаги яшаш шароити оғир бўлган Мўйноқ туманида атиги икки йилда амалга оширилган ишларни келтириб ўтиш кифоя. Хусусан, туманда 20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилди, 100 километр масофадан ичимлик сув олиб келинди. Кўплаб корхоналар, ижтимоий объектлар ишга туширилди ва янгиларини барпо этиш давом этмоқда. “Мўйноқ аэропорти” янги лойиҳа асосида қайтадан қурилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ушбу элнинг яна бир орзуси ушалиб, Бўзатов тумани ташкил этилди. Нафақат ташкил этилди, балки бир йил ичида бутунлай ўзгача кўринишда намоён бўлди. Замонавий иморатлар, спорт иншоотлари, равон йўллар — Бўзатов халқи учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Шунингдек, энг олис ва чекка Тахтакўпир туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ҳудуд янги қиёфа касб этди.
Марказий Осийдаги глобал даражадаги муаммо — Орол денгизи қуришининг оқибатлари эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун минтақанинг ғам-ташвишини ўзи учун бегона санамайдиган Президентимиз дунё ҳамжамияти эътиборини такрор ва такрор ушбу масалага қаратиб келаётганлиги эса глобал ҳалокатнинг нақадар долзарблигини кўрсатиб турибди.
Ушбу экологик муаммони юмшатиш мақсадида давлатимиз ва ҳалқаро ҳамжамият вакиллари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан, президентимизнинг 2017 йил
19 сентябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги нутқида илгари сурилган ташаббус асосида:
— Орол бўйи ҳудудини ривожалантириш мақсадида Траст жамғармаси ташкил этилган эди;
— ҳозиргача ушбу жамғармага 13,8 миллион доллар жалб этилган бўлса, яқин икки йилда яна 300 миллион доллар жалб этилади.
Ушбу маблағлар ҳудудда ичимлик суви, аҳоли саломатлиги ва бандлигини таъминлаш, экология, ирригация-мелиорация тизимларини яхшилаш лойиҳаларига йўналтирилади.
Яна бир муҳум масала Ҳукуматимиз томонидан Орол денгизининг қуриган тубида 1 млн. 600 минг гектардан ортиқ майдонларда чўл ўсимликлари экилиб, яшил қопламалар барпо этилмоқда.